Гурлан туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида.

 

 Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, қабул қиланаётган Фармон ва қарорлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасининг ошишига кенг замин яратиб бермоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” тўғрисидаги ПҚ-4702-сонли қарорига асосан 2019 йил якунлари бўйича  ҳар бир туман ва шаҳар иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш аҳволидан келиб чиқиб рейтинг баҳолаш натижаларига кўра “яхши”, “ўрта”, “қониқарсиз” тоифаларга ажратиб чиқилди.

Гурлан тумани рейтинг баҳолаш натижасига асосан умумий
14,14 балл билан баҳоланган ҳамда “ўрта” тоифага киритилган.

Кўрсаткичлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиб чиқилди.

Йўл қўйилган камчилар:

  1. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича:
  • 2019 йилда туманда ишлаб чиқарилган ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми 97,5 млрд сўм, аҳоли жон бошига 665,0 минг сўмни;
  • Кўрсатилган хизматлари ҳажми 251,8 млрд сўм бўлиб, аҳоли жон бошига 1,7 млн. сўмни;
  • Марказлашмаган инвестиция ҳажми 208,7 млрд сўм, аҳоли жон 1,4 млн сўмни ташкил этган.
  • Ҳудудий корхоналар томонидан 5,6 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлиб аҳоли жон бошига 38 АҚШ доллардан тўғри келган.
  1. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича:
  • Аҳолининг бандлик даражаси 86,6 фоизни;
  • Хотин-қизларнинг бандлик даражаси 83,9 фоизни ташкил қилган.

III. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари бўйича:

  • Саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 5,6 фоизни ташкил этган;
  • Ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 156,5 млрд сўм, аҳоли жон бошига 1,1 млн сўмни ташкил этган;
  • 2019 йилда сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдон мавжуд бўлмаган;
  1. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича:
  • 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 439 тани ташкил этиб, уларнинг жами фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши 46,0 фоизни ташкил этган.
  • 2019 йилда яратилган янги иш ўринлари сони 1,6 минг нафарни, кичик бизнес субъектларида яратилган янги иш ўринлари сони
    1025 кишини, улуши 62 фоизни ташкил қилган.
  1. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари бўйича:

- 2019 йилда мол-мулк ва ер солиқлари тушуми ҳажми 13,8 млрд сўмни, 2016 йилда тушум ҳажми 8,9 млрд сўмни, 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати 155 фоизга ўсган.

Жорий йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда белгилаб олинган чора-тадбирлар ижро қилиниши ҳисобига:

-ҳудудий саноат маҳсулот ҳажми 174,0 млрд сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,1 млн сўмга;

-хизматлар ҳажми 268,2 млрд сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,8 млн сўмга;

- чакана савдо айланмаси 589,4 млрд.сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 4,0 млн сўмга;

 - марказлашмаган инвестициялар ҳажми 483,2 млрд сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 3,3 млн сўмга ташкил қилиши кутилмоқда.

- ҳудудий экспорт ҳажми 7,4 млн АҚШ долларни ташкил қилди.

 Йил якунлари билан саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 35,1 млрд.сўмлик ўтган йилга нисбатан 170 фоизга ортиқ маҳсулотлар экспортга йўналтирилиши, 209,8 млрд.сўмлик ҳалқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Аҳоли бандлик даражаси 88,9 фоизга, хотин-қизлар бандлик даражаси 85,5 фоизга етказилади.

Шунингдек, 2020 йилда янгидан рўйхатдан ўтган 1 105 та кичик тадбиркорлик субъектларининг 384 таси юридик ва 721 таси якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобига тўғри келади.

Жорий йилда янгидан 640 та, шундан 320 та кичик бизнес субъектларини ҳамда 320 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этиш бўйича соҳалар кесимида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2020 йилда бюджет даромадлари бўйича белгиланган 74,4 млрд сўмлик режа 86,9 млрд сўмга (116,8 фоизга), 12,5 млрд. сўм ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

Кичик бизнес субъектлари томонидан яратилган иш ўринларини 1800 тани ташкил қилиб, умумий яратилган иш ўринларидаги улуши 97,5 фоизга етказилади.

Кўрсаткичлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида йўл қўйган камчиликларни бартараф қилиш, “ўрта” ҳудуддан “яхши” ҳудуд тоифасига ўтиш бўйича барча имкониятларимиз мавжуд.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича:

 Бугунги кунда туманда 1 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатмоқда.

 “Гурлан глобал текс” МЧЖ томонидан 2021-2022 йиллар давомида жами қиймати 112,6 млрд.сўмга тенг 6 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар ишга тушиши натижасида 550 та иш ўринлари яратилади.

Пахта тозалаш” ва “Ёғ-мой ишлаб чиқариш” заводлари лойиҳаси.

Лойиҳа қиймати 3,0 млн.долларни ташкил этади.

Пахта тозалаш заводи 40 минг тонна пахта-хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Ёғ-мой заводида ўсимлик ҳамда пахта ёғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ип-калава ишлаб чиқаришни модернизация қилиш лойиҳаси.

Корхона томонидан қўшимча 4 000 тонна толани қайта ишлаш қувватига эга ип-калава ишлаб чиқариш цехи ташкил этилади. Ушбу лойиҳа бўйича ускуналарни сотиб олиб ўрнатиш ишлари жорий йилда амалга оширилади. Лойиҳа амалга ошиши натижасида 100 нафар иш ўринлари яратилади.

Тўқув ва бўёқ цехларини кенгайтириш лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 4000 тонна мато ишлаб чиқарилади ва 70 та иш ўринлари яратилади.

Тикув цехини ташкил қилиш лойиҳаси.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 6000 дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ҳамда 400 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланади.

 Булардан ташқари, Туманда кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва фаолиятини кенгайтиришда кичик саноат зоналарининг ўрни жуда муҳим ҳисобланади.

Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг
2020 йил 19 майдаги 24-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туманидаги бўш турган ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 7,3 гектар ер майдонида янгидан кичик саноат зонаси ташкил қилинди.

Мазкур янги кичик саноат зонасида импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган жами қиймати 16,3 млрд.сўмлик
3 та лойиҳалар шакллантирилди.

Шундан:

- “Avar woods” МЧЖ томонидан қиймати 11,4 млрд.сўмлик ЛДСП ва ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб 50 та иш ўринлари яратилади;

-“Одилбек Лайло” оилавий корхонаси томонидан
4,0 млрд.сўм инвестициялар киритилиши ҳисобига саморез ва замонавий мебель ишлаб чиқаришни ташкил этилади ва 10 та иш ўринлари яратилади;

- “Gurlan CNC TECH” МЧЖ томонидан қиймати
850 млн.сўмлик ёғоч ва темирга ишлов бериш ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади .

Туманда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича катта имкониятлар мавжуд, йилига ўртача 39 минг тонна сабзавот, 7,1 минг тонна мева етиштирилади.

Жорий йилда "Бозор томот пастаси" МЧЖ томонидан қиймати
228 минг АҚШ доллар ҳисобига мева-сабзавотни қайта ишлаш линияси ташкил қилинади. Натижада 8,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлаш қувватлари яратилади ва 1,4 минг тонна тайёр маҳсулот чиқарилади. Агар корхона тўлиқ қувватда ишлаганда қайта ишланган маҳсулотнинг 40 фоизи экспорт қилиниб, 840 минг доллар экспорт тушумига эга бўлади. Ушбу лойиҳа бўйича бугунги кунда 228 минг доллар кредит маблағи ажратилиб ускуналар олиб келинмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида тадбиркорлар томонидан замонавий иссиқхоналар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда 13 нафар тадбиркорлар томонидан 24,0 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил қилиниб, помидор ва бодрингнинг экспортбоп навлари экилди.

Ушбу экилган майдонлардан 2,4 минг тонна помидор ва бодринг маҳсулотларини ички бозор ҳамда экспортга чиқариш кўзда тутилган.

Хусусан, “Гурлан экспорт” МЧЖ томонидан 9,1 млн.евро кредит маблағлари эвазига 20 гектар замонавий иссиқхона ташкил қилиш режалаштирилиб, бугунги кунда 10 гектар иссиқхона битказилиб, сабзавот кўчатлари экилди.

2021 йилда ҳам 37 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил қилинади.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича бугунги кунгача 153,3 гектар майдонларга томчилаб суғориш ускуналари ўрнатилди. 2021 йилда 1000 гектарга етказишни режа қилганмиз.

Шунингдек, томчилаб суғориш ускуналари ишлаб чиқариш бўйича туманда "TIANFENG INDUSTRIAL" МЧЖ хорижий корхонаси (Хитой) томонидан 10 млн.долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.

Хотин-қизлар бандлиги даражасини ошириш:

Ҳудудда 28,8 минг нафар иқтисодий фаол хотин-қизлардан
24,6 минг нафари (85,4 фоиз) банд ҳисобланади, қолган 4,2 минг нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлашимиз зарур бўлади.

Жорий йил якуни билан бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил қилиш орқали 106 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 1 944 нафар, йил якунига қадар ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига 801 нафарини, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 162 нафарини ҳамда тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш орқали 118 нафарини аёллар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш дастури доирасида 66 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 109 нафар аёллар учун янги иш ўринларини яратилади.

Шунингдек, туманда янги иш ўринлари ташкил қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чорвачилик ва паррандачилик комплексларини ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Хусусан: “Бунёдкор” МЧЖ томонидан 50 минг бош саноат усулида тухум етиштириш;

“Ахмад Алламов” ва “Абдурасул Абдураҳмон пахтаси” фермер хўжаликларининг ҳар бири томонидан 70 минг бошдан, шундан 50 минг бош саноат усулида тухум ва 20 минг бош гўшт етиштириш лойиҳалари бўйича қурилиш ишлари бошланган.

“Гурлан деҳқон бозори” АЖ қошида 200 бош қорамол ҳамда
60 минг парранда боқишга мўлжалланган комплекс қурилди.

Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари ишга туширилиши натижасида 100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилиб, қўшимча
40 млн.дона тухум ва 200 тонна гўшт ишлаб чиқарилади.

Туманда солиқ тушумларини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишини таъминлаш мақсадида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, иқтисодий комплекс ходимлари билан биргаликда иш олиб борамиз. Йил якуни билан маҳаллий бюджетга 14,7 млрд.сўм миқдорида маблағлар тушиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 Гурлан туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги .Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Давлатов Улуғбек Жуманиязовичнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Сектор раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосарлари(О.Отамуратов, Т.Эрназаров, М.Уразметов, Б.Аташев, Р.Досимов)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

- "Бозор томот пастаси" МЧЖ томонидан қиймати228 минг АҚШ доллар ҳисобига мева-сабзавотни қайта ишлаш линияси ташкил қилиш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида тадбиркорлар томонидан замонавий иссиқхоналар қурилишига алоҳида эътибор қаратиш;

- туманда янги иш ўринлари ташкил қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чорвачилик ва паррандачилик комплексларини ташкил қилиш;

- туманда солиқ тушумларини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишини таъминлаш мақсадида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, иқтисодий комплекс ходимлари билан биргаликда иш олиб бориш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:

- ўзлари сайланган ҳудудларда ушбу қарорда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида тўлақонли ижросини таъминланиши юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.

  1. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари(О.Ахмедов)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев) зиммаларига юклатилсин.

 

          Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                            М.Ачилов

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан