ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
2021-2023 йиллар учун Дастурини тасдиқлаш тўғрисида

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган  тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёнида белгилаб берган вазифалари ижроси бўйича Гурлан туманида бир қатор амалий тадбирлар ташкиллаштирилди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Гурлан тумани ҳокимлиги,  Давлат божхона қўмитаси, “Агробанк” АТБ ва “Ўздонмаҳсулот”
АК масъулларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.

Ишчи гуруҳларни фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумотлар, муаммолар ва таклифларни қисқа муддатларда қабул қилиш мақсадида, “Telegram” ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ ташкил этилди. Мазкур гуруҳга Гурлан тумани масъул раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) раислари, Ишчи гуруҳга жалб этилган барча масъул ходимлар (жами 800 дан зиёд) уланди.

Муҳтарам Президентимизнинг халқчил ғояси (“Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз”)асосида тумандаги ҳар бир маҳалла ва хонадонларга кирилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Жумладан, туман ҳудудини комплекс ривожлантириш, коммуникация масалаларини ҳал этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий техника базасини мустаҳамлаш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш, мактабгача таълим ташкилотлари, банк хизматларини ривожлантириш,“яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш  борасида мавжуд муммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, 2020 йил 17 декабрда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Б.Раҳимов ва АТБ “Агробанк” бошқарув Раиси ўринбосари А.Тўраев билан биргаликда ушбу куни туман марказидаги 42-сон мактаб-интернатида туманнинг барча маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари, котиблари ҳамда мутахассислари иштирокида табдиркорлик фаолиятида ривожлантириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда иштирокчиларга банклар томонидан кредит ажратишдаги муаммолар, фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги қийинчиликлар, ишчи ўринлари яратиш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш натижасида, тумандаги
50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қиладиган 39 300 та оилаларни 2021 - 2023 йилларда ижтимоий – иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл хариталари” ва паспортларитайёрланди.

Ушбу Йўл хариталар асосида туманни 2021 - 2023 йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш Дастури тайёрланди.

Дастурда:

- Маҳалла фуқаролар йиғини моддий -техника базасини мустаҳкамлаш ва маҳалла ҳудуди инфраструктурасини ривожлантириш;

- Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар;

- Мақроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш;

 - Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари, Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш;

 - Саноат ва кооперацияни ривожлантириш;

- Ижтимоий соҳани ривожлантириш;

 - Туризм, жисмоний тарбия ва спорт, инновациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича устувор йўналишлар  белгиланди.

Ушбу устувор йўналишлар бўйича 35 банддан иборат чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

 Хусусан,

- 2021 йилда 11 та МФЙ бинолари замонавий шаклда янгидан қурилиб топширилади. Шу билан биргаликда моддий -техника базасини мустаҳкамланади ва зарур инвентарлар билан таъминланади ва оптик толали интернет тармоғига уланади;

- Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар масалалари бўйича туман марказидаги П.Махмуд, Мустақиллик ҳамда Манғит кўчаларининг архитектура қиёфасини яхшиланади. Гурлан тумани "Нукус",  "Ёрмиш", "Чинобод" МФЙда 21 та кўп қаватли кўп қаватли турар жойлар қурилади ва "Орол бўйи минтақасини ривожлантириш" дастури доирасида "Янги боғ",  "Навбаҳор",  "Шодлик" МФЙларда жами 21 та кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш ишлари амалга оширилади;

- Мақроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича рўйхатдан ўтган 1 280 та тадбиркорлик субъектлари  фаолиятига кўмаклашиш, 7395 нафар ишсиз бўлган аҳолини  бандлигини таъминлаш, тумандаги 149 та "Темир дафтар" рўйхатда турувчи оилаларни ҳисобдан чиқариш, 2600 нафар "Аёллар дафтари"даги аёлларни рўйхатдан чиқариш, 4873 нафар "Ёшлар дафтари"даги ёшларни бандлигини таъминлаш, 2021 йил учун 90 та ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш ва 270 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, 272 та бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш ишлари амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича туманда қиймати 585,3 млрд. сўмлик 90 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича 2021-2022 йилларда 166,9 млрд сўмлик  23 та қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш таъминланади.

Саноат ва кооперацияни ривожлантириш масалалари бўйича МФЙларни саноат ўсиш нуқтаси орқали драйверлар асосида ривожлантириш эътибор қаратилади.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича Туманда 3-6 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамровини 64,4 фоиздан ошириш. Бунинг учун 2021 йилда 32 та оилавий боғчани ишга тушириш ва 12 та 6 ёшлик мажбурий мактабгача таълим гуруҳини ташкиллаштириш орқали камида
74 фоизга етказиш, шунингдек,  2022 йилда 20 та,   2023 йилда 3 та оилавий мактабгача таълим ташкилотини ишга тушириш, Туман аҳолисини саломатлигини "Маҳаллабай" хатловдан ўтказиш, Кардиология, онкология ва эндокринология соҳаларида чуқурлаштирилган скрининг текширувларини ўтказиш ва 100 фоизли "Мақсадли патронаж" тизимини яратиш, янги умумтаълим мактабларини ташкил қилиш, умумтаълим мактабларини инвестиция дастури асосида таъмирлаш, Таълим муассасалари қуввати ва таълим сифатини яхшилаш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек Туризм, жисмоний тарбия ва спорт, инновациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш масалаларини бўйича туманнинг 28 та МФЙда суъний қопламали спорт майдончалари, 15 та МФЙда бадминтон майдончаси, 13 та МФЙларда "Стритбол" майдончаси, 18 та МФЙларда"Workout street sport" ҳамда 5,2 км саломатлик йўлагини қуриш режалаштирилган.

Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2023 йиллар учун Дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги туман ҳокими Ачилов Муроджон Азаматовичнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2021 - 2023 йилларда Хоразм вилояти Гурлан тумани 50 та маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТА” лари тасдиқлансин.
  3. Сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2023 йиллар учун Дастуридан келиб чиқган ҳолда ўзларининг шахсий иш режаларини ишлаб чиқсин.
  4. Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2023 йиллар учун Дастури ҳамда 2021-2023 йилларда Хоразм вилояти Гурлан тумани 50 та маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТА” ларида белгиланган чора тадбирларни ўз вақтида тўлақонли ижросини таъминлаш устидан назорат олиб борсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилсин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва туман ҳокими зиммасига юклатилсин

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                   М.Ачилов

 


Yanvar 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 724 marta