ГУРЛАНЛИК ПАХТАКОРЛАР МАРРАГА ЕТИШИГА ОЗ ҚОЛДИ.

Бу йил Гурлан  туманида 11259 гектар ер майдонига чигит экилиб, 34900 тонна пахта ҳосили етиштириш режа қилинган. Пахта ҳосилини ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан  йиғиб олиш мақсадида 186 та терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга  16863 нафар теримчилар жалб қилинган.

Теримчиларга яратилган қулайлик ва шароитлар ҳосилни вақтида йиғиб олишга замин бўлмоқда. Амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар натижасида туманда 10 октябрь ҳолатига 32 минг 670 тонна пахта хирмони бунёд этилиб,   бу йилги  пахта топшириш шартномавий режаси 93,61 % га бажарилди.       

Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Oktabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 900 marta