ГУРЛАН ТУМАНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ, 24 КУН ИЧИДА ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАСИНИ 100,76 ФОИЗГА ОШИРИБ БАЖАРДИ.

Жорий йилда Гурлан туманида 11259 гектар ер майдонга “Султон”, “С-8294” навли чигит экилиб, 34900 тонна пахта ҳосили етиштириш режа қилинган. Туманда пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилиб, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида теримчилар  учун барча шароитлар яратилди. Гурланлик пахтакорлар юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган  йиғим-терим давомида фаол иштирок қилдилар ва  24 кунда 35 минг 165 тонна хирмон яратиб,  ўз олдига қўйган режани 100.76 % га ошириб бажардилар.  

Пахта ҳосилини етиштириш ва  йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва   мутасаддиларга куч-ғайрат тилаб, бугунги эришган ютуқлари билан  самимий табриклаймиз.

 Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Далаларда ҳосил мол.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 


Oktabr 14, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 839 marta