“ВАЗИР”ДА ЯНГИ СУВ ТАЪМИНОТИ ЛОЙИҲАСИ

Гурлан туманида аҳолини  марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш тизимини  яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бўйича “Вазир” қишлоғида янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қишлоқда “Ram Building” масъулияти чекланган жамияти томонидан ичимлик суви тақсимлаш иншооти барпо этилмоқда. Бу объект ишга туширилгач,   “Вазир” қишлоғида истиқомат қилаётган 8 минг нафар фуқаронинг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси яхшиланади.

Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 22, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 703 marta