"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ЛОЙИҲАСИГА КЕЛИБ ТУШГАН ТАКЛИФ ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА.

Молия вазирлигининг "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали Гурлан тумани фуқароларидан маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маҳаллий бюджетдан пул ажратилишини сўраб 165 та таклифлар келиб тушди.

Таклифлар асосан йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, ичимлик суви, светофор ўрнатиш, трансформаторни янгилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, пиёдалар йўлакчалари қурилиши масалалари бўйича  бир қатор таклифлар билдирилган.

Кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг қирқинчи сессиясида  "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали келиб тушган мурожаат ва таклифлар депутатлар иштирокида муҳокама қилинди. 

 

✅Эслатиб ўтамиз!

 “Очиқ бюджет” портали орқали келган таклифлар 12 августга қадар комиссия томонидан кўриб чиқилади ва белгиланган мезонларга мувофиқ қўриб чиқилган таклифларга 13 августдан 2 сентябргача овоз бериш бошланади.

 

Гурлан туман ҳокимлиги Молия бўлими


Avgust 07, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 904 marta