“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

"Обод қишлоқ” давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида сўнги йилларда республикамиз бўйлаб юзлаб қишлоқларимизда аҳоли турмуш фаровонлиги юксалди. Гурлан туманидаги "Жалойир” маҳалласида ҳам жорий йилда мазкур дастур доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, маҳаллада 0,4 километр газ қувури ва 10 та газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланиши боис газ таъминотидаги барча муаммоларга барҳам берилди.

-"Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ "Гурлантумангаз” газ таъминоти филиали томонидан газ қувури ва газ тақсимлаш қурилмалари таъмирлангани сабабли маҳалламизда газ босими яхшиланди, - дейди ушбу маҳаллада яшовчи Шарифбой Янгибоев. - Бунинг учун маҳалладошларим ва шахсан ўзим туман газ таъминоти бўлимидан беҳад миннатдормиз”.

Дарҳақиқат, ушбу дастурни Хоразм вилоятида рўёбга чиқариш ишида "Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Чунончи, Жамият томонидан дастур доирасида вилоятнинг ўнта туманида жойлашган жами 30 та маҳаллада 416,2 миллион сўмлик ҳажмда газ тармоқлари ва газ тақсимлаш қурилмаларини жорий таъмирлаш ҳамда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйичакенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Июнь ойи якунига кўра 122 миллион 300 минг сўмлик ҳажмдаги иш бажарилишига эришилди.

 

"Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ матбуот хизмати


Avgust 22, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 942 marta