“МАҲАЛЛА РАИСИ – ИСЛОҲОТЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

          Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Гурлан тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Мададкор”, “Фидокор”, “Боғистон”, “Мойли”, “Эшимжирон” ва “Ёрмиш” маҳаллаларида  “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

         Жумладан, мутасадди ташкилот ходимлари маҳаллаларда ташкил қилинган  “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари билан учрашиб, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда кенг фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

           Шунингдек,  маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан ишлаш ва “Аёллар маслаҳат кенгаши” хоналари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Yanvar 19, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 829 marta