“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТOН-ЯНГИЧA ДУНЁҚAРAШ” ШИOРИ OСТИДA ЎТКАЗИЛАЁТГАН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жумладан, бугун Гурлан туманининг “Янгибоғ”,  “Ишонч”, “Нурафшон” ва “Олчин” маҳаллаларида тарғибот тадбирлари байрамона кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирларда  бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни акс эттирувчи видеороликлар ва    5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида таниқли шоир ва актёрларнинг чиқишлари ҳамда ёш истеъдодли хонандалар томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди. 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Noyabr 16, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 770 marta