Биласизми?

               Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик бир неча маротаба аҳолини  рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган.

               Қарийб 65 йил (1926-1989 йиллар) ичида мамлакатимиз аҳолиси демографияси қуйидагича ўзгарган:

  1926 йилда - 4,6 млн. киши;

  1939 йилда – 6,3 млн. киши;

  1959 йилда – 8,1 млн. киши;

  1970 йилда – 11,8 млн.киши;

  1979 йилда – 15,4 млн. киши;

  1989 йилда – 19 млн киши.

 

Ўзбекистонда  мустақиллик давридаги илк аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2022 йилда ўтказилади. 

 

Хоразм вилояти статистика бошқармаси

 


Noyabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 871 marta