ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани “Бирлашган” қишлоғи ҳудудидаги “RUXSHONA-SARDORBEK BOG’I” масъулияти чекланган жамиятига интенсив боғ ташкил қилиш учун қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Гурлан тумани “Бирлашган” қишлоғи ҳудудида жойлашган “RUXSHONA-SARDORBEK BOG’I” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Ўразбаевнинг интенсив боғ ташкил қилишга қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ёзишмасини ҳамда сектор раҳбарининг тавсиясини инобатга олган ҳолда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,23-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси тасдиқлансин.
  2. “RUXSHONA-SARDORBEK BOG’I” масъулияти чекланган жамиятига “Бирлашган” қишлоғи “Намуна” массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг
    №703к-контурдаги умумий ер майдони 7,0 гектар, шундан экин ер майдони
    6,8 гектар, ариқ ва зовурлар 0,2 гектар ер майдони янгидан интенсив усулда боғ ташкил қилиш қўшимча ажратиб берилсин.

“RUXSHONA-SARDORBEK BOG’I” масъулияти чекланган жамияти ҳисобида умумий ер майдони 20,7 гектар, шундан экин ер майдони 6,8 гектар, боғзорлар  13,7 гектар ер майдони “Боғдорчилик” йўналишида 29 йил муддатга ижарага ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Абдуллаев)га 3 кун муддатда ер майдонини жойида далолатнома асосида ажратиб бериш топширилсин.

 

  1. “RUXSHONA-SARDORBEK BOG’I” масъулияти чекланган жамияти раҳбари (А.Ўразбаев)га:

- ажратиб берилган ер майдонида интенсив усулда боғ ташкил қилиш;

- боғ майдонида белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

- туман давлат солиқ инспекцияси ва статистика бўлимига белгиланган тартибда ҳисоботларни тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-қисмига мувофиқ ажратилган ер майдонидан 1 (бир) йил давомида белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
  2. Ушбу қарорга асосан туман статистика бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
  3. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

 

Гурлан туман ҳокими                                                       М.Ачилов

 

 

 


Noyabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 673 marta