ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н : 

  1. Гурлан тумани, Ўйилма маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳар бири 0,025 га бўлган жами 28 та бўш ер майдонларини якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратиш бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли органлар томонидан берилган хулосалар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ва туман қурилиш бўлими томонидан таклиф қилинган бўш ер майдонлари, яъни белгиланган иловалардаги ер участкалари (лотлар) якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун қўйилсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов ва туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаровлар:

юқоридаги ер участкалари (лотлар)ни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотнинг босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатилишини;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционга қўйилган ер участкалари (лотлар) тўғрисидаги ахборотнинг Гурлан туман расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов ва туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаровлар зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                                                             Туман ҳокими                                                        М.Ачилов


May 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 694 marta