ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” масъулияти чекланган жамиятига озуқа экинлари етиштириш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.

Гурлан туманидаги “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Базарбаевнинг ёзишмасини ҳамда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 10, 25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

  1. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
  2. Гурлан туманидаги “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” масъулияти чекланган жамиятига “Чинобод” массиви биринчи участка ер харитасининг 397, 398, 400, 401, 402-контурлардаги, учинчи участка ер харитасининг 75, 76, 77-контурлардаги жами умумий ер майдони 23,2 гектар, шундан экин ер майдони 21,1 гектар, ариқ ва зовурлар 0,9 гектар, йўллар ва уватлар 1,2 гектар ер майдони озуқа экинлари етиштириш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
  3. Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасига ўзгартириш киритиш,            Кадастр агентлиги Гурлан туман бўлими(М.Уразов)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси(А.Ўразбаев)га топширилсин.
  4. Гурлан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари О.Ахмедовга ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
  5. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
  6. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

                 Гурлан туман ҳокими                                               М.Ачилов.            


May 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 679 marta