ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманида 2020 йил якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ва 2021 йил учун амалга оширилиши зарур бўлган амалий дастур ижроси тўғрисида.

 

 Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” тўғрисидаги ПҚ-4702-сонли қарорига асосан ҳар бир туман ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб рейтинг баҳолаш натижаларига кўра “яхши”, “ўрта”, “қониқарсиз” тоифаларга ажратиб чиқилиши белгиланган.

Гурлан тумани 2020 йил якунлари бўйича тезкор баҳолаш
натижаларига асосан барча йўналишларда умумий 17,6 балл, ўтган йилга нисбатан 3,5 балл кўп тўплаган ҳамда вилоят бўйича 5-ўринни эгаллаб “ўрта” тоифага киритилган.

Жумладан,

Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича жами 1,45 балл (ўтган йилга нисбатан 0,6 баллга кўп) билан баҳоланган:

туманда ишлаб чиқарилган ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми 218,9 млрд сўм, аҳоли жон бошига 1,5 млн сўмни;

кўрсатилган хизматлари ҳажми 352,7 млрд сўм бўлиб, аҳоли жон бошига 2,4 млн. сўмни;

 чакана товар айланмаси 549,8 млрд сўм, аҳоли жон бошига 3,7 млн сўмни;

марказлашмаган инвестиция ҳажми 369,8 млрд сўм, аҳоли жон бошига 2,5 млн сўмни ташкил этди.

Ҳудудий корхоналар томонидан 7,4 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлиб аҳоли жон бошига
49,6 АҚШ доллардан тўғри келди.

Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича жами 4,82 балл (ўтган йилга нисбатан 0,8 баллга кўп) билан баҳоланган:

 аҳолининг бандлик даражаси 88,7 фоизни;

 хотин-қизларнинг бандлик даражаси 85,3 фоизни;

вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар 6,2 минг нафарни, иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улуши 9,5 фоизни ташкил қилди.

1 бўш иш ўрнига ишсизлар сони 17,6 бирликдан тўғри келди.

III. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсифи-кацияси кўрсаткичлари бўйича жами 0,47 балл (ўтган йилга нисбатан 0,3 баллга кўп) билан баҳоланган:

 Саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 12,3 фоизни ташкил этди;

Ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 192,9 млрд сўм, аҳоли жон бошига 1,3 млн сўмни ташкил этди;

2020 йил давомида 167 гектар майдонларга сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланди;

127,7 млрд.сўмлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

  1. Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича жами 5,85 балл (ўтган йилга нисбатан 1,49 баллга кўп) билан баҳоланган:

кичик бизнесда ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) ҳажми 592,3 млрд.сўмни ташкил қилди;

3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 761 тани ташкил этиб, уларнинг жами фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши 60,0 фоизни ташкил этган;

2020 йилда яратилган янги иш ўринлари сони 1,9 минг тани ташкил қилиб, барчаси кичик бизнес субъектлари томонидан яратилди;

2020 йил давомидан янгидан 377 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинган ҳамда 39 таси тугатилган.

  1. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари бўйича жами 2,03 балл (ўтган йилга нисбатан 0,02 баллга кўп) билан баҳоланган:

- 2020 йилда мол-мулк ва ер солиқлари тушуми ҳажми
14,05 млрд сўмни, 2017 йилда тушум ҳажми 10,1 млрд сўмни,
2017 йилга нисбатан ўсиш суръати 139,3 фоизга ўсган.

- 2020 йил давомида 88,3 млрд.сўм солиқлар ҳисобланиб
86,8 млрд.сўм (98,4 фоиз) солиқлар ундирилган.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича жами 3,0 балл (ўтган йилга нисбатан 0,27 баллга кўп) билан баҳоланган:

-йил давомида туман ҳокимлигига келиб тушган такрорий мурожаатлар
11 тани ташкил қилган;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар сони
684 тани ташкил қилиб, 292 та мурожаатлар қаноатлантирилган.

Ушбу кўрсаткичлар таҳлил қилинди ҳамда мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан 2021 йил учун амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида “ўрта” ҳудуддан “яхши” ҳудуд тоифасига ўтиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ишга тушган 86 та лойиҳалар ҳисобига 45,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни статистика ҳисоботларида акс эттирилишини таъминлаймиз.

Жорий йилда ҳам 29 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали йилига қўшимча 103,0 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратилади ҳамда 1 108 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, саноат ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида тумандаги пахта-тўқимачилик кластери “Гурлан глобал текс” МЧЖ томонидан “тўқув цехини ва бўёқ цехини кенгайтириш, калава-ип, тикувчилик маҳсулотлари ва ёғ-мой ишлаб чиқариш, “Хоразм воҳа гиламлари” МЧЖ томонидан гилам ишлаб чиқариш, “Авар вудс” МЧЖ томонидан МДФ ва ламинат пол ишлаб чиқариш, “Перфект Платиниум” МЧЖ томонидан тиббий қўлқоплар ишлаб чиқариш, “Бозор томат пастаси” МЧЖ томонидан мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.

Лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 4 млн.долларлик ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда.

Хизматлар хажмини ошириш мақсадида, 2020 йилда ишга тушган 162 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобига жорий йилда 37,0 млрд. сўм хизматлар кўрсатилади.

Шунингдек, жорий йилда йил 33 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига йилига қўшимча 18,0 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилишини ташкил қилиш ва уларни статистика ҳисоботларида акс эттирилиши таъминлаш зарур. 2021 йил давомида хизмат кўрсатиш йўналишида 30 та янги корхоналар ташкил қилинади.

Бундан ташқари маҳаллаларда хизмат кўрсатиш шохобчаларини хатловдан ўтказиб, етишмайдиган хизмат турларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, бугунги кунда замонавий иссиқхоналар майдони 24 гектарни ташкил қилаётган бўлса, жорий йил якунлари билан камида 60 гектарга етказилади ҳамда 4,0 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиш имконияти яратилади.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича, 2020 йилда
167,0 гектар майдонларга томчилаб суғориш ускуналари ўрнатилган.

Жорий йилда 3870 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий қилинишини белгилаб олинган.

Шундан, 2 390 гектар томчилатиб суғориш (2 000 га пахта,
390 гектар боғ-токзорлар), 1 200 га ёмғирлатиб суғориш ва пульсар тизимини жорий қилиш ва 280 гектар эгилувчан қувурлар ва плёнкалар тўшаб суғориш тизимини жорий қилинади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни соҳасида бугунги кунда туманда давлат рўйхатидан ўтказилган кичик бизнес субъектлари 1 307 тани ташкил қилади.

2021 йил давомида янгидан жами 640 та, шундан 320 та кичик бизнес субъектлари ҳамда 320 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш режалаштирилган. Январь-февраль ойларида жами 180 та, 131 та якка тартибдаги тадбиркорлик ва 49 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.

Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида, туманда 7 395 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларимиз бўлиб, жорий йилда
4,4 минг нафарининг бандлиги таъминланади.

Жумладан 1 479 нафари инвестиция лойиҳалари ва бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштирилади, 1 940 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади, 128 нафарига шахсий томорқалари учун субсидиялар ажратилади, 120 нафарига тадбиркорлик қилиш учун субсидия ажратилади,  300 нафари касбга ўқитилиб, 310 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланади.

Хотин-қизлар бандлигини даражасини ошириш борасида Туманда
28,8 минг нафар иқтисодий фаол хотин-қизлар мавжуд бўлиб, шундан
24,6 минг нафари банд ҳисобланиб, қолган 4,2 минг нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш зарур. 2021 йил давомида инвестиция лойиҳалари ҳисобига 300 нафар, бўш иш ўринларига 220 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 1064 нафар, тадбиркорликка 468 ишсиз аёлларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек 75 нафар хотин-қизларни касбга ўқитилиб ва 257 нафарини ўз-ўзини банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўрилади.

Туманда солиқлар тушумини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишини таъминлаш мақсадида солиқ идораси, иқтисодий комплексга қарашли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда иш олиб борамиз. Маҳаллий бюджетга тушумлар бўйича белгиланган прогнозлар бажарилиши таъминлаймиз.

 

Амалга оширилган ишлар ҳамда белгилаб олинган чора-тадбирлар ижро қилиниши ҳисобига 2020 йил I-чоракда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 107,4 фоизга (109,9 млрд сўм), хизматлар ҳажмини 106,8 фоизга
(79,2 млрд сўм) марказлашмаган инвестициялар ҳажмини 105,5 фоизга
(32,5 млрд сўм) ўсишини таъминлаймиз.

Гурлан тумани барча соҳалар бўйича вилоятда энг олдинги ўринда юриши учун барча имкониятлар мавжуд. Ҳар бир соҳага масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бор кучимизни сафарбар қилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарур бўлади.

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори юзасидан туманда 2020 йил якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ва 2021 йил учун амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман секторлар раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбоев)лар йил якуни бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолиятини “сариқ тоифа”дан “яшил тоифа”га чиқариш вазифаси топширилсин.
  3. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан 2021 йил учун амалий чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (У.Давлатов, О.Отамуратов)ларга:

- тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кўпайтириш ҳамда маҳсулотларни ички ва ташқи бозорини топишга кўмаклашиш;

- тумандаги кичик саноат зоналари фаолиятларини самарали ташкил этиш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Аташев) 2021 йилда қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларнинг сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланганлик даражасини оширсин.
  2. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Уразбоев), туман молия бўлими (Ж.Хасанов)ларга маҳаллий бюджетга қўшимча тушумлар манбааларини аниқлаш ва уларни ундириш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Туман ҳокими ўринбосарлари (У.Давлатов, О.Отамуратов, Т.Эрназаров, М.Уразметов, Р.Досимов, Б.Аташев)лар ўзларининг мажмуаларига кирадиган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда қабулхоналар орқали келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсинлар.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов) туман давлат солиқ инспекцияси (А.Уразбоев)лар янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва уларнинг яшовчанлик даражасини ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Туман ҳокими биринчи ўринбосари (У.Давлатов), Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова), туман ҳокимнинг маслаҳатчиси (Н.Бабажанова) ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширсин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов), ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Досимов), туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова)лар тегишли ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинар ташкил қилсинлар.
  5. Туман ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (О.Отамуратов) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш хажми ошириш чорасини кўрсин.
  6. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га “Гурлан ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (Ф.Абдуллаев)га ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилсин.
  7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияси раислари ва туман сектор раҳбарлари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                              М.Ачилов


Fevral 27, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 781 marta