ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари М.Уразметовнинг маърузасидан келиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари М.Уразметовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги маърузаси ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

 

2.Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” жамғарма маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан тумандаги “Дўстлик боғи” маҳалласида яшовчи фуқаро Янгибаева Шохиста
5 ёшли фарзанди Содиқбаева Ҳилола Алибек қизининг чап томонлама рефтабластомаси (буйрак ўсмаси) касаллиги сабабли дори-дармон олиш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм, (пластик карточка рақами 8600060908980429, 09/25), “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Янгибаев Тўлқин Махмудович сурункали гломерулонефрит аралаш шакли қўзиш даври касаллиги сабабли операция учун 4 000 000 (тўрт миллион) сўм, (пластик карточка рақами 8600041749363743, 09/23) , “Янгибоғ” маҳалласида яшовчи Аминова Умида Шуҳрат қизи кўз нури сустлиги сабабли дори-дармон учун 2 000 000 (икки миллион) сўм, (пластик карточка рақами 8600061017094888, 06/24), “Мададкор” маҳалласида яшовчи Рахимов Рахматжон Қўзибой ўғли Урганч Давлат Университетида тўлов-контракт асосида ўқиётганлиги, боқувчиси йўқлиги сабабли контракт тўловлари ҳаражатлари учун 4 590 000 (тўрт миллион беш юз тўқсон минг) сўм (Урганч Давлат университети-ШХР 400910860334017094100079001 ИНН 201651846), “Навбирёп” маҳалласида яшовчи, кам даромадли оила фарзанди Аминбоева Шохиста Ҳамдам қизи Янгибозор педагогика коллежи талабаси тўлов контракти тўлаш учун 2 000 000 (икки миллион) сўм (Янгибозор педагогика коллежи ШХР 400910860332367092600251001, ИНН 204279633) миқдоридаги маблағлар ўтказиб берилсин.

  1. Талабаларнинг контракт тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ўрнатилган тартибда ўтказилишини таъминлаш туман ҳокимлигининг бош ҳисобчиси (А.Искандаров) зиммасига юклатилсин.
  2. Туман Ғазначилик бўлинмаси (Б.Матякубов) ажратилган маблағнинг белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси саҳифасида ҳамда туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлетов) ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                                 М.Ачилов


Fevral 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 674 marta