МАЪЛУМОТНОМА

                                             Уразметов Музаффар Кушназарович

2017 йил 18  мартдан:

Гурлан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

24.04.1973                                                      Хоразм вилояти, Гурлан тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

олий                                                                1996 й. Тошкент архитектура-қурилиш институти (кундузги), 2006 й. Қарши давлат университети (сиртқи),  2009 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси 

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        муҳандис – қурувчи, иқтисодчи    

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):                     

мукофотланмаган

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим)           

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1990-1991 йй. - Гурлан тумани 283-сон механизациялашган кўчма колоннаси дурадгори

1991-1996 йй. - Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси

1997-1998 йй. - Гурлан тумани меҳнат бўлими инспектори

1998-2003 йй. - Гурлан тумани меҳнат бўлими бош мутахассиси

2003-2006 йй. - Гурлан тумани меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари  

2006-2007 йй. - Гурлан тумани меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлими бошлиғи

2007-2008 йй. - "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Хоразм филиали Гурлан почта алоқа тармоғи бошлиғи

2008-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2009-2015 йй.  - "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Хоразм филиали Гурлан почта алоқа тармоғи бошлиғи

2015-2017 йй. - Гурлан туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари 

2017 й. - ҳ.в.    - Гурлан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Гурлан туман хокимлиги

 

 

 

 

 

 

Уразметов Музаффар Кушназаровичнинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Қариндош-лиги

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Туғилган йили ва жойи

Иш жойи ва лавозими

Турар жойи

Отаси

Бозорбоев Кушназар

1946 йил,

Хоразм вилояти,

Гурлан тумани

2020 йил вафот этган

(Гурлан тумани

4-умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари)

Онаси

Уразметова Норгул

1948 йил,

Гурлан тумани

Пенсияда

(Гурлан тумани
6-мактаб ўқитувчиси)

Гурлан тумани, А.Қодирий кўчаси, 71-уй

Укаси

Бозорбоев Шухрат Кушназарович

1974 йил,

Гурлан тумани

Ўзбекистон темир йўллари АЖ махсус механизациялашган йўл станцияси назоратчиси

Гурлан тумани, Ж.Мангуберди кўчаси, 76-уй

Укаси

Бозорбоев Мурод Кушназарович

1978 йил,

Гурлан тумани

II-гуруҳ ногиронлик нафақасида

Гурлан тумани, А.Қодирий кўчаси, 71-уй

Турмуш ўртоғи

Бобоназарова Дилфуза Зокировна

1975 йил,

Гурлан тумани

Гурлан тумани
5-мактаб ўқитувчиси

Гурлан тумани,

Аваз Ўтар кўчаси, 46-уй

Ўғли

Кушназаров Зафарбек Музаффарович

2000 йил,

Гурлан тумани

И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети талабаси

Тошкент шахри

Ўғли

Кушназаров Жалолбек Музаффарович

2004 йил,

Гурлан тумани

Урганч шаҳар 1-сон академик лицей ўқувчиси

Гурлан тумани,

Аваз Ўтар кўчаси, 46-уй

Қайнотаси

Бобоназаров Зокир

1942 йил,

Гурлан тумани

1999 йил вафот этган

(Гурлан тумани "Сув оқава" корхонаси раҳбари)

Қайнонаси

Шерметова Омонжон

1949 йил,

Гурлан тумани

Пенсияда

(Гурлан тумани
 "Сув оқава" корхонаси лаборанти)

Гурлан тумани, С.Рахимов кўчаси,

6-уй

 

Қуйидагилар туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик олий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ихтисослаштирилган мактаб интернатлари, лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,
ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий
асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг
иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий қилиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятинингтарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни,
урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро
меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил қилиш ватарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда
маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда
ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган,
шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган
чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва
ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсларида фуқаролар йиғинлари масъул ходимларини ўқитиш ишларига раҳбарлик қилиш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил қилиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг туманда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари
ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари  амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;

тасарруфидаги мутахассис ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши;

Туман ёшлар маслалари бўйича идоралараро Кенгаши;

Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби;

Туман маънавият ва маърифат Кенгаши;

Туман ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро ҳудудий Кенгаши;

Туман фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси;

Туман хокимилигим хузуридаги васийлик ва хомийлик кенгаши;

Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Идоралараро вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссияси;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали Ҳомийлик кенгаши;

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича туман комиссияси;

Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви сафига тайинлаш бўйича туман чақирув комиссияси;

Йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича туман комиссияси

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари қуйидаги туман комиссияларига раҳбарлик қилади:

Туманда оммавий тадбирларни ўтказиш ва назорат қилиш комиссияси;

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

Туман ҳалқ таълими бўлими;

Туман мактабгача таълим бўлими;

Туман ахборот-кутубхона маркази;

Туман тиббиёт бирлашмаси;

Тумандавлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

Туман жисмоний тарбия ва спорт булими;

туман давлат архиви;

Туман маданият бўлими;

“Махала” хайрия жамоат фонди туман бўлими;

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими;

Касаба уюшмалари ташкилотларини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши;

“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси туман бўлими;

Туман газетаси;

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси туман вакиллиги;

Туман жангчи-фахрийлар уюшмаси (байналминал жангчилар);

Туман Кўзи ожизлар жамияти;

Тумандаги давлат музейлари;

Тумандаги сиёсий партиялар;

Тумандаги санаториялар;

бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари

 

 

 

 

 

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан