МАЪЛУМОТНОМА

                                      Аташев Бахадир Аманбаеви

2020 йил 26 июндан:

Гурлан тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

11.09.1970                                                      Хоразм вилояти, Гурлан тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               ЎзЛиДеП аъзоси

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

олий                                                                1995 й. Тошкент давлат техника университети (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        механик

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:                   

рус тили                                                         

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):                     

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):                      

йўқ

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1989-1991 йй. - Ҳарбий хизматда

1991-1995 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси

1995-1998 йй. - Гурлан тумани "Даврон" фермер хўжалиги иш юритувчиси

1998-2003 йй. - Гурлан тумани МТП ДАЖ мутахассиси

2003-2008 йй. - Гурлан тумани МТП ДАЖ бўлим бошлиғи

2008-2011 йй. - Гурлан тумани МТП ДАЖ раиси ўринбосари

2011-2020 йй. - Гурлан тумани машина трактор парки ДАЖ раиси

2020 й. -  ҳ.в.  - Гурлан тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 


Аташев Бахадир Аманбаевичнинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Қариндош-лиги

Фамилияси, исми
ва отасининг исми

Туғилган йили
ва жойи

Иш жойи ва лавозими

Турар жойи

Отаси

Аташев Омонбой

1946 йил,

Гурлан тумани

2001 йил вафот этган

(Гурлан тумани Ўзбекистон ширкат хўжалиги аъзоси)

Онаси

Аташева Угилжон

1948 йил,

Гурлан тумани

2013 йил вафот этган

(Гурлан тумани Ўзбекистон ширкат хўжалиги аъзоси)

Акаси

Аташев Алишер Аманбаевич

1968 йил,

Гурлан тумани

Гурлан тумани "Оққум Агрополис" фермер хўжалиги механиги

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Оққум маҳалласи

Опаси

Аташева Зевар Аманбаевна

1965 йил,

Гурлан тумани

Гурлан тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Оққум маҳалласи

Турмуш ўртоғи

Рахимбаева Аманжон Тўлибаевна

1970 йил,

Гурлан тумани

Уй бекаси

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Бинокор кўчаси

14-уй

Ўғли

Аманбаев Нодирбек Бахадирович

1994 йил,

Гурлан тумани

Тошкент архитектура қурилиш институти талабаси

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Бинокор кўчаси

14-уй

Қизи

Аманбаева Мархабо Бахадировна

1996 йил,

Гурлан тумани

Урганч давлат университети талабаси

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Бинокор кўчаси

14-уй

Қайнотаси

Рахимбаев Тўлибой

1951 йил,

Гурлан тумани

Пенсияда

(Гурлан тумани Ўзбекистон ширкат хўжалиги аъзоси)

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Қангли маҳалласи

Қайнонаси

Рахимбаева Марям

1950 йил,

Гурлан тумани

Пенсияда

(Гурлан тумани Ўзбекистон ширкат хўжалиги аъзоси)

Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Қангли маҳалласи

 

Қуйидагилар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг  бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш
чора-тадбирларини кўриш;

 чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш,   наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

уруғчилик ва селекция ишларини ривожлантириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш вамаҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тасарруфидаги мутахассис ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қуйидаги комиссияларга раҳбарлик қилади;

 

 Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси;

     қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман қишлоқ хўжалиги бўлими;

туман ирригация бўлими;

туман дон маҳсулот корхоналари;

туман пахта тозалаш корхоналари;

туман “Агросервис МТП” МЧЖ;

тумандаги ММТПлар

“Хоразмагрокимёҳимоя” АЖ туман филиали;

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари кенгаши;

туман ветеринария бўлими;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

тумандаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина трактор парклари, сув истеъмолчилар уюшмалари, биолабораториялар, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шахобчалари ва барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан