МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСЛАРИГА МОБИЛ ТЕЛЕФОН ВА ЧАРМ ОЁҚ КИЙИМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифлари давомида  маҳалла тизимини қўллаб-қувватлаш, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Гурлан туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Жумладан, бугун маҳалла раисларининг  ҳамкасблари билан тажриба алмашиши, асосан маҳалла фуқаролари билан доимий алоқада бўлиб уларнинг яшаш шароитларидан хабардор бўлиб туришлари учун уларга янада қулайлик яратиш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғини раисларига  мобил телефони ва  “Darital shoes” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган чарм этиклари топширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 


Dekabr 25, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 878 marta