Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси қошидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

       Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсупов ва етакчи мутахасис С.Аллаяров, Гурлан туман ДСИ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ғ.Базарбаев,Чап қирғоқ Амударё ИТХБ хузуридаги Мелоратив экспидиция Гурлан бўлими I-тоифа мухандис мелоратори Б.Хужаев, Гурлан туман СИУ бош гидрометри А.Эржанов, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Гурлан тумани инспекцияси давлат инспектори С.Абдуллаев, Фермер хўжаликлари номидан вакил С.Садуллаев ҳамда Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  қошидаги тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

      Йиғилишни Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  хузурида ташкил қилинган тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамоатчилик кенгаши раиси М.Бекчанов очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди.

       Кун тартибидаги бирнчи масала юзасидан Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсупов ҳисоботи тингланди. Жумладан, 2020 йилда келиб тушган мурожаатлар бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижроси бўйича қуйидагилар амалга оширилди.

    Биринчи, Гурлан туманидаги Бош вазир қабулхонаси томонидан тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, сайёр қабул қилиш, ишчи гуруҳлар билан бирга мурожаатларини кўриб чиқиш, қонуний талабларини жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни ваколатли органларга юбориш ва ижросини назоратга олиш, барча маълумотларни ягона интерактив порталга киритиб бориш борасидаги асосий вазифалари амалга оширилиб келинмоқда.

      Иккинчи, тадбиркорлардан бевосита Қабулхонага 118 та, business.gov.uz 4 та,  сайёр қабулларда 125 та, Cаll-марказ орқали 108 та жами 355 та мурожаатлар қабул қилиниб, ижрога олинди.

     Учинчи, мурожаатларнинг 135 таси (34,1%) кредит, 118 таси (29,8%) ер ажратиш, 4 таси (1%) инфратузилма тармоқлари (газ, электр, сув, йўл),
21 таси (5,3%) солиқ ва 117 таси (29,6%) бошқа масалаларда келиб тушди.

    Тўртинчи, қабул қилинган мурожаатларда кўтарилган 395 та масаланинг 395 тасини, яъни 100,0 фоизини кўриб чиқилиши таъминланди, уларнинг 269 таси (68,1%) ижобий ҳал қилинди, 122 тасига (30,9%) тушунтириш берилди ва 4 таси (1%) рад қилинди.

    2020 йил мобайнида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши билан 5та йиғилиш ўтказилди, ушбу йғилишларда қабулхонага тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, тадбиркорларни қинаётган масала ва тизимли муаммолар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган таклифлар  Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига такдим қилиниб келинаётганлиги тўғрисида ахборот берди.

    Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахасиси С.Аллаяров сўзга чиқиб, ўтказилган сайёр кабулда мурожаат қилган

1.“SHAMSIYA ROBIYA” фермер хўжалиги

2.“RAXIMBOY ODILOV” фермер хўжалиги

3.“OBOD” фермер хўжалиги

4.“FAYZLI DALA” фермер хўжалиги

5.“GULIMMAT TAJIMURATOV” фермер хўжалиги

6.“CHIN ZARGAR” фермер хўжалиги

7.“GURLAN ISTIQBOLI” фермер хўжалиги

8.“CHINOBOD OQ OLTIN DALASI ” фермер хўжаликлари мурожаатлари ижро учун 2021 йил 11-январ куни http/:kb.business.gov.uz ягона интерактив портали орқали Гурлан тумани деҳқон ва фермерлар кенгашига йўналтирилди. 2021 йил 14-январда Гурлан тумани деҳқон ва фермерлар кенгаши қуйдагича жавоб қайтариб, унга кўра  Гурлан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ваколати доирасига кирмаслиги ва фермер хўжаликлар манфаатларини кўзлаб 2020 йил даъвомида истеъмол қилинган сувни ҳажмини ва ишлатилган кубини аниқлаш мақсадида Гурлан туман СИУ га ёзма равишда мурожаат қилинганлигини маълум қилган.

Ушбу фермер хўжаликлари  номидан вакил сифатида С.Садуллаев қатнашаётганлигини билдирди. 

 

        С.Садуллаев сўзга чиқиб,  юқоридаги фермер хўжаликлари вегетация даврида коллекторлардан ерларини суғорганлигини аммо ДСИ Гурлан тумани бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  29-августдаги ПҚ-4816-сонли қарори бўйича тумандаги барча фермер хўжаликларини бирдек солиққа тортаётганлигидан норози эканини билдирди. С.Садуллаев ушбу қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошида: “коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди” деб белгиланганлигини такидлаб шу қисмини қаноатлантиришни сўради.

Гурлан туман ДСИ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ғ.Базарбаев сўзга чиқиб: ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  29-августдаги ПҚ-4816-сонли қарори асосида пандемия даври муносабати билан 50% миқдорида солиққа тортилганини, аммо ушбу қарорнинг 1-банди  тўртинчи хатбошида: Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили сув лимитлари белгиланаётганда балиқчилик хўжаликлари фойдаланиши мумкин бўлган коллектор-дренаж тармоқларининг рўйхати шакллантирилади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг веб-сайтида жойлаштириб борилиши белгиланганлигини билдириб бу рўйхатда фермер жўжаликлари фойдаланган коллекеторлар Сув хўжалиги вазирлигининг веб-сайти рўйхатида йўқ экани ҳақида маълумот берди.

Гурлан туман СИУ бош гидрометри А.Эржанов сўзга чиқиб: ҳақиқатдан ҳам ушбу фермерлар билан 2020 йил март ойида белгиланган тартибда сув етказиб бериш лимити бўйича шартномалар тузилганлиги лекин   вегетация даврида лимит бўйича сув етказиб бера олмаганлиги сабабли коллекторлардан олиб фойдаланганлиги тўғрисида 2020 йил декабр ойида маълумотномалар тақдим қилганлигини билдирди.

Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Гурлан тумани инспекцияси давлат инспектори С.Абдуллаев сўзга чиқиб: дренаж-коллекторлардан қишлоқ хўжалиги экин ерларини суғоришда фойдаланиши мумкинлигини, фақатгина зовур коллектор сув йўлини тўсмасдан фойдаланиши зарурлигини, ушбу холат содир этилганда эса ўсимлик дунёсига зарар етиб қуриб қолишига олиб келишини билдирди.     

Чап қирғоқ Амударё ИТХБ хузуридаги Мелоратив экспидиция Гурлан бўлими I-тоифа мухандис мелоратори Б.Хужаев сўзга чиқиб: ушбу фермер хўжаликлари ҳудуддидан 1) Диван кўл, 2) Бирлашган ўнг қирғоқ Қиличниёзбой, 3) Гулистон шанғи, 4) Гулистон шанғи туташтирувчи ва Янгибозор тумани ҳудудидан келувчи Гурлан тумани ҳудуди чегарасидан оқиб ўтувчи 5) Чап боғолон дренаж-коллекторлари оқиб ўтишини такидлаб ўтди.       

Фермер хўжаликлари вакили С.Садуллаев коллекторларга йиғиладиган сув деҳқончилик экин майдонларидан  келиб тушиши ва бу сув учун экин ер майдонлари эгалари солиқ тўлаган бундан яна солиқ ундириш қанчалик мантиққа тўғри келишига ўз эътирозини билдириб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  29-августдаги ПҚ-4816-сонли қароридаги 1-банди иккинчи хатбошида: “коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди” деган қисмига Ўзбекистон Республикасидаги  барча коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди деб ўзгартириш киритиш таклифини берди.

         Гурлан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  қошидаги тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамоатчилик кенгаши аъзолари берилган таклифни  маъқуллашди.

         Кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганилиб жамоатчилик  кенгашининг қарори қабул қилинди.

С.Аллаяров,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг     

  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш    

қабулхонаси етакчи мутахасиси. 


Yanvar 19, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 769 marta