ГУРЛАНЛИК МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ 19 ТА ОЛТИН ВА 12 ТА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР.

Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, фидойи устозлар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда туман ҳокими жонажон мактаблари билан хайрлашиб, катта ҳаёт остонасида турган барча ўқувчи ёшларни самимий табриклаб, уларнинг кейинги ўқишларида омад тилади. Ана шундай фарзандларни тарбиялаб вояга етказаётган ота-оналар ва таълим берган устозларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди

Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, мактабни аъло баҳоларга тугатаётган ўқувчиларнинг кўксига олтин ва кумуш медаллари тақиб қўйилди.

Бу йил мактабни тугатаётган ёшларимизнинг 19 нафарига олтин ва 12 нафарига кумуш медаллари насиб этди.

Учрашувни барча мактаб битирувчилари "Zoom” дастури орқали онлайн кузатиб бордилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Iyun 29, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 846 marta