ГУРЛАН ТУМАНИДА АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР ДАФТАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар олдига қатор вазифалар қўйилди. Жумладан, ҳудудларда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»ни жорий этиш орқали аёллар ва ёшларга оид бир қатор ижтимоий масалаларни манзилли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш зарурлиги айтиб ўтилди.   

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари, Аёллар ва ёшлар дафтарини шакллантириш бўйича вилоят штаби рахбари Камолжон Бекчанов Гурлан туманида бўлди. 

Камолжон Бекчанов туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурхон Бабажанова билан биргаликда “Янги боғ” маҳалла фуқаролар йиғинида  «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»ни жорий этиш бўйича тузилган ишчи гурухи томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишдилар ҳамда ишчи гурухи билан биргаликда маҳалладаги “Шодлик” кўчасида бўлиб ўрганиш жараёнида иштирок қилдилар.

 Ўрганиш давомида 13-уйда яшовчи Ўразметов Ҳамза ёғочларга ишлов бериш ва қайта ишлаш бўйича ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиш, Базарбаева Замира  касб-ҳунарга ўқиш ва ишлаш истагини борлигини билдирди. Шунингдек,  18-уйда яшовчи Тангирберганова Мухаббат билан сухбат ўтказилганда фуқаро уй бекаси эканлиги, бола парваришидалиги, уйида чорвачилик билан шуғулланиб келаётганлиги маълум бўлди. 27-уйда яшовчи Бекматов Орифжон эса норасмий иш билан бандлиги, келгусида банк кредити олиб чорвачилик билан шуғуланиш истаги борлигини, Бекматова Нигора ҳозирги кунда Урганч Давлат Университети 4-босқич талабаси экани ва муаммоси йўқлигини билдирди.

 Шунингдек, ишчи гуруҳ билан “Шодлик” кўчасини ўрганиш жараёнида  Камолжон Бекчанов  фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, анкеталарни тез ва сифатли тўлдириш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Noyabr 03, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 946 marta