ГУРЛАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ВА 9-СОН ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИНИНГ ЯНГИ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бугун 5 февраль куни Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлими ва 9-сон оилавий поликлиникасининг очилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, туман ҳокими Муроджон Ачилов, нуроний отаҳонлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.                                            

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётга муҳим ислоҳотлар натижасида бугун  халқимизни рози қилиш мақсадида бирламчи тиббиёт тизими фаолиятини тубдан яхшилаш, дори-дармон таъминоти, ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларини йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб вазифалар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб, барчани янги биноларнинг очилиши билан самимий табрикладилар.

Таъкидлаш жоизки, туман тиббиёт бирлашмасида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 2019-2021 йилларда Инвестиция дастури доирасида жами 26 млрд. 880 млн. сўмлик маблағни ўзлаштириш режалаштирилган эди. Шундан 2019-2020 йилларда тиббиёт бирлашмасида 41  шифо ўринга мўлжалланган болалар ва 75 шифо ўринга мўлжалланган терапия, маъмурият ҳамда клиник ва бактериологик лаборатория бўлимларида манзилли дастур асосида реконструкция ишлари бажарилди. 

Хусусан, бугун фойдаланишга топширилаётган Шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг  янги стационар биносини қуриш ишларига 8 млрд. 85 млн сўм маблағ сарфланиб, ушбу бинода барча шароитларга эга  6 койкали реанимация ва қабул диагностика, 30 ўринли режали жарроҳлик ва 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ташкил қилинган.

Шунингдек, Эшимжирон қишлоғи Ёрмиш маҳалласида жойлашган 9-сон оилавий поликлиникасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 622 миллион сўмлик маблағ эвазига реконструкция ва қўшимча бино қуриш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда 10 млрд. 219 млн. сўмга тиббиёт бирлашмасининг Юқумли касалликлар бўлимини реконструкция қилиш, Тез тиббий ёрдам бўлими ва канализация тизимини янгидан қуриш ишларини бажариш режалаштирилмоқда. “Обод қишлоқ” дастури бўйича 12-оилавий поликлиникасига қарашли Шанғи маҳалласида жойлашган Байнал таянч пункти, 13-оилавий поликлиникасига қарашли Болдокли махалласидаги “Бўзқаъла” тез ёрдам шохобчасини  реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилаяпти.  

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Fevral 05, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 907 marta