8- ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН.

Бугун Гурлан туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Муроджон Ачилов сўзга чиқиб, йиғилганларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклади.

Шунингдек, тумандаги ўз касбий маҳорати билан давлат ва жамият ривожига ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 07, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 933 marta