"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар туманимизнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ҳам давом этмоқда.

Бугун 19 ноябрь куни навбатдаги тарғибот тадбирлари “Мойли”, “Чинобод”, “Ёрмиш”, “Сахтиён”, “Жалойир”, “Тоза ёрган”, “Обод” ва “Қатариқ” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Ушбу «Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш» шиори остида ўтказилган тадбирларда маҳалла аҳолиси, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар”га киритилган ва уюшмаган аҳоли вакиллари фаол иштирок қилдилар.

Тадбир аввалида тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Иқтидорли ёшлар ижод намуналаридан  ижро этишди.  Кўргазмалар ва юртимиз ҳаётига оид ижтимоий роликлар намойиш қилинди.

 Шундан сўнг, ёш истеъдодли санъаткорларимиз томонидан айтилган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, барчани шодон даврага чорлади.

"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар туманимизнинг энг олис ва чекка қишлоқларида ҳам давом этмоқда.   

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Noyabr 19, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 984 marta