“Гурлан тумангаз” ходимлари карантин даврида ҳам юқори самарадорлик билан фаолият кўрсатмоқда.

Коронавирус пандемияси карантини даврида барча коммунал соҳа корхоналарида бўлгани каби "Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамияти "Гурлан тумангаз” филиалидаҳам дезинфекция, санитария-гигиена тадбирларига кенг эътибор қаратилмоқда. Бу ерда ходимлар учункоронавирус инфекциясидан сақланишни таъминловчи ҳамма шароитлар яратилган. Хусусан, маъмурий бино ҳар ҳафтада дезинфекция қилинмоқда, барча хоналарнинг эшик тутқичларига дока ўраб қўйилган бўлиб кунига бир-неча марта дезинфекция эритмаси билан намлаб турилади. Қўл ювиш жойларида совун, қоғоз салфеткалар муҳайё. Барча ишчилар тиббий ниқоб ва қўлқоп, нам салфеткалар билан бепул таъминланган.

Айниқса, суюлтирилган газ баллонлари ва уларни ташувчи махсус юк автомобилларини дезинфекция қилишга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Гурлан туманида 14438 та хонадонтабиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудуддда жойлашганлиги сабабли, суюлтирилган газ истеъмолчиси ҳисобланади. Уларга газ баллонлари "айланма" усулда етказиб берилиши боис, уйма-уй тарқатилади ҳамда бўш газ баллонлари тўлдирилганига алмаштириб берилади. Агар коронавируснинг темир юзада узоқ сақланишини ҳисобга олсак, газ баллонларини дезинфекция қилишнинг нечоғлик муҳим эканлигини англаш қийин эмас.

Пандемияга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ туман газ таъминоти корхонаси аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича январь-май ойлари учун белгиланган режани қарийб 108 фоизга бажаришга эришди. Яъни аҳоли хонадонларига 900,3 тонна ўрнига 971,2 тонна етказиб берилди.

Бундай натижа, албатта, аҳолининг суюлтирилган газ таъминотидан қониқиш ҳосил қилишининг бош омилидир.

-Туман газ таъминоти корхонаси ходимлари суюлтирилган газни уйимизга ўз вақтида келтириб туришибди, -дейди "Гулистон” қишлоғи "Шанғи” маҳалласида яшовчи Нуриммат Эшимметов. –Бунинг учун улардан миннатдормиз.

Ҳа, коронавирус пандемияси карантини даврида ҳамтуман газ таъминоти корхонасиюқори унум билан фаолият кўрсатмоқда.

Алишер РАХМАНОВ,

"Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ

матбуот хизмати котиби.


Iyun 24, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 824 marta