АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорида 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида республиканинг 4 ҳудудида:

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида,

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида,

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида

Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманларида

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш кўзда тутилган.

                      Аҳолини рўйхатга олиш уч босқичда амалга оширилади:

 Биринчи босқич- тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ўтказиш орқали фуқароларнинг бу жараёнда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган барча ишлар амалга оширилади.

 Иккинчи босқич - асосий босқич саналади . Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади, бу босқич тахминан икки ой давом этади.

Учинчи босқичда - олинган барча маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар расман эълон қилинади. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган барча статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади.               

 

Гурлан тумани статистика бўлими

 


Yanvar 22, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 798 marta