ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

“ELLEGANT EFFEKT STROY” масъулияти чекланган жамиятига Гурлан тумани Чинобод маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли турар жой қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 2020 йил 4 июндаги "Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарорини, Танлов савдолари ўтказилганлик тўғрисидаги баённомани ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг                          6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 2020 йил 4 июндаги "Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан тумани Чинобод маҳалласи ҳудудидан 5 та ер участкаси кўп қаватли турар жойлар қурилиши учун танлов савдоларига қўйилганлиги, танлов савдоларида битта кўп қаватли турар жой қурилиши бўйича “ELLEGANT EFFEKT STROY” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. “ELLEGANT EFFEKT STROY” масъулияти чекланган жамиятига Гурлан тумани Чинобод маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли турар жой қурилиши учун 2480,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилсин.
  3. “ELLEGANT EFFEKT STROY” масъулияти чекланган жамиятига:

ушбу қарор билан кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг                  1-2 қисмларига буюртма бериш;

қурилиш ишлари учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (Б.Раджапов)га ушбу қарор билан кўп қаватли турар жой қуриш учун рухсат берилган ер майдонини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

 

Туман ҳокими                                                          М.Ачилов


Noyabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 671 marta