ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Ойбек кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Машарипов Уразбайга тумандаги А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи орқа тарафидаги ҳудуддан  2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорини, Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Хоразм вилояти Гурлан шаҳарчасининг бош режаси асосида ишлаб чиқилган П.Махмуд кўчасидаги эски бозор ҳудуди ва Мустақиллик кўчасидаги А.Навоий номидаги марказий истироҳат боғининг янги батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 690қ-сонли қарорини, Гурлан шаҳарчаси П.Махмуд ва Мустақиллик кўчалари бир қисмининг реконструкция қилиниши муносабати билан йиқиб олиниши белгиланган нотурар жойнинг компенсация тури ва миқдори юзасидан тузилган келишув шартномасини ҳамда ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. 1. Гурлан тумани Ойбек кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Машарипов Уразбайга тумандаги А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи орқа тарафидаги ҳудуддан 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 150,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилсин.
  2. 2. Фуқаро Машарипов Уразбайга

- ушбу қарор билан А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи орқа тарафидаги ҳудудда, яъни ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасига асосан 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;

-қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

-тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят архитектура қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

-шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси топширилсин.

  1. 3. Туман қурилиш бўлими (Б.Раджапов)га ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг буюртмачи томонидан тўпланишига амалий ёрдам бериш ва ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш топширилсин.
  2. 4. Фуқаро Машарипов Уразбайга А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи орқа тарафидаги ҳудуддан ишлаб чиқилган бош режа лойиҳасига асосан 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб келишув шартномасида кўрсатилган муддатда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш топширилсин.
  3. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

        Туман ҳокими                                                              М.Ачилов

 


Noyabr 29, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 684 marta