ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Хизир эли қишлоғида яшовчи фуқаро Сапарбаев Эргашбек Рустамовичга Гурлан тумани Хизир эли қишлоғи Навбир ёп ҳамда Зиёкор маҳаллаларидан тадбиркорлик объектлари қурилиши учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли Қарорини, Гурлан туман ҳокимлиги ва фуқаро Сапарбаев Эргашбек Рустамович ўртасида тузилган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи комплексларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш бўйича битимни, вилоят қурилиш бош бошқармасининг хулосасини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг               25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1 Гурлан тумани Хизир эли қишлоғида яшовчи фуқаро Сапарбаев Эргашбек Рустамовичга Гурлан тумани Хизир эли қишлоғи Навбир ёп маҳалласи ҳудудидан              4700,0 кв.метр ҳамда Зиёкор маҳалласи ҳудудидан 1300,0 кв.метр ер участкаси тадбиркорлик объектлари қурилиши учун ажратиб берилсин.

  1. Фуқаро Сапарбаев Эргашбек Рустамовичга:

ушбу қарор билан тадбиркорлик бинолари қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;

қурилиш ишлари учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (Б.Раджапов)га маҳалла фуқаролари йиғини биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

 

Туман ҳокими                                                                  М.Ачилов


Sentabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 782 marta