ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермасиМЧЖга Гурлан тумани Шоликор қишлоғи Чинобод маҳалласи ҳудудидан 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона биноси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

“Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” МЧЖ рахбарининг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, Гурлан тумани Шоликор қишлоғи Чинобод маҳалласидан ажратилаётган ер участкасини келишиш далолатномаси, вилоят хокимининг 2020 йил                 3 августдаги “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                292-сонли йиғилиш баёнини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг               6-моддаси хамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунниннг 25-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” МЧЖга Гурлан тумани Шоликор қишлоғи Чинобод маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, туман ҳокимлиги захирасида турган 10000,0 кв.метр ер майдони 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона” биноси қурилиши учун доимий фойдаланишга ажратиб берилсин.

 

  1. “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” МЧЖга:

            ушбу қарор билан 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона” биноси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;

            қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

            тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

            шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;

 

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (Б.Раджапов)га 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона” биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.

 

  1. “Гурлан деҳқон бозори савдо харид фермаси” МЧЖга 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона” биноси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб белгиланган муддатларда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида 200 бош қорамол ва 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган “Фермахона” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

 

Туман ҳокими                                                М.Ачилов  


Sentabr 26, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 690 marta