ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғи Тахтакўпир маҳалласида яшовчи фуқаро Қаратаева Малохатга Гурлан тумани, Дўсимбий қишлоғи, Тахтакўпир махалласи ҳудудидан “Хўжалик моллари дўкони” биноси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги                  ПҚ-4201-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғи Тахтакўпир маҳалласида яшовчи фуқаро Қаратаева Малохатнинг туман ҳокими номига ёзган аризасини, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, туман ДСЭНМнинг ва тегишли ташкилотларнинг хулосаларини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғи Тахтакўпир маҳалласида яшовчи фуқаро Қаратаева Малохатга Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғи Тахтакўпир маҳалласи ҳудудидан “Хўжалик моллари дўкони” биноси қурилиши учун 36,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилсин.

 

  1. Фуқаро Қаратаева Малохатга:

            ушбу қарор билан “Хўжалик моллари дўкони” биноси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг                              1-2 қисмларига буюртма бериш;

            қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

            тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси хузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

            шаҳарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета хужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;

           

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га “Хўжалик моллари дўкони” биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Фуқаро Қаратаева Малохатга “Хўжалик моллари дўкони” биноси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб белгиланган муддатларда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Хўжалик моллари дўкони” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                     Туман ҳокими                                                  М.Ачилов


Sentabr 06, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 657 marta