ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПЛАТАСИ ДЕПУТАТИ ЗАФАР АБДИРИМОВ ГУРЛАН ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2021 йил 2 ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида  «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган  ишлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 119-Гурлан сайлов округидан сайланган депутат  Зафар Абдиримов Гурлан туманида бўлди.

Ташриф давомида “Долзарб 40  кунлик” доирасида  “Урганч-Гурлан-Манғит” автомобиль йўли, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудларидаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада самарали ташкил қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш  борасида ўз тавсияларини берди.

Истироҳат боғида  қизғин иш жараёни билан танишиш билан бир қаторда, депутат Зафар Абдиримов ҳам бошқаларга ўрнак бўлган ҳолда кўчат экиш  ишларида фаол иштирок қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20 сонли қарори ижроси юзасидан тумандаги “Бозор томат пастаси” МЧЖ га қарашли мева-савзавотларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Тадбиркор билан суҳбат жараёнида  келгусидаги режалар, таклиф ва муаммоларни тинглади.

Бугунги кунда “Бозор томат пастаси” МЧЖ томонидан томат пастаси, қовун джеми ва бошқа маҳсулотлар аҳоли дастурхонига  етказиб берилмоқда.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Noyabr 29, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 700 marta