МУКОФОТ МУБОРАК, АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 26- майдаги Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўзларининг беғараз ҳомийлик ёрдами,  бугунги мураккаб ва оғир шароитда жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги билан барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ элдошларимиз  “Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 Ушбу юксак мукофот туман ҳокими Муроджон Ачилов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Oktabr 03, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 878 marta