МАЪЛУМОТНОМА

                                         Отамуратов Ойбек Бахтиёрович

 

2019 йил 23 июндан:

Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

 

Туғилган йили:                                                Туғилган жойи:

19.12.1980                                                          Хоразм вилояти, Кўшкупир тумани

 Миллати:                                                          Партиявийлиги:

ўзбек                                                                   йўқ

Маълумоти:                                                      Тамомлаган:

олий                                                                           2001й. Урганч Давлат Университети, иқтисод факультети (кундузги), бакалавр

2011й. Япониянинг Ритсумейкан университети (кундузги), магистратура

Маълумоти бўйича мутахассислиги:            иқтисодчи

Илмий даражаси:                                             Илмий унвони:

магистр                                                              йўқ

Қайси чет тилларини билади:                        Ҳарбий (махсус) унвони:

рус, инглиз ва япон тиллари                             йўқ

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):                     

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шахар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим)           

йўқ

                                                                   

М Е Ҳ Н А Т  Ф А О Л И Я Т И

 

2002-2003 йй.- “Фермер-аудит” аудиторлик компанияси ёрдамчи аудитори

2003-2003 йй.- Хоразм вилояти хокимлигининг худудий молия бошкармаси 1-тоифали тафтишчи инспектори

2004-2005 йй.- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси (хозирги Давлат Рақобат Қўмитаси), корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили ва мониторинги бошқармаси, етакчи мутахассис

2005-2006 йй.- Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси (хозирги Давлат Рақобат Қўмитаси) Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг “Иқтисодий ночор ва монополист корхоналар молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва таркибий ўзгартириш бўлими”, бош мутахассис

2006-2009 йй.- Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (хозирги Давлат Рақобат Қўмитаси) нинг Якка тартибдаги хусусийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш Бюроси, консультант, катта консультант

2009-2011 йй.- Япония Ритсумейкан университети магистратура талабаси

2011-2012 йй.- Давлат Мулк Қўмитасининг Информацион-консалтинг хизматлар кўрсатиш бюроси, катта консультант

2012-2017 йй.- “Женерал Моторс Ўзбекистон” акциядорлик жамияти (Тошкент офиси) Глобал харидлар ва таъминот тизими бошкармасининг Логистика дирекцияси иқтисодчиси

2017-2018 йй.- Инвестициялар бўйича Давлат қўмитасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси

2018-2018 йй.- Хоразм вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси “Хорижий инвестицияларни жалб қилиш” бўлими бошлиғи

2018-2018 йй.- Хоразм вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси

2018-2019 йй.- Гурлан тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2019 й-ҳ.в      - Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

 

 

Отамуратов Ойбек Бахтиёровичнинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Қарин-дошлиги

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Туғилган йили ва жойи

Иш жойи ва лавозими

Турар жойи

Отаси

Отамуратов Бахтиёр Аллаберганович

1953 йил,
Хоразм вилояти, Кўшкўпир тумани

Пенсияда

 (Кўшкўпир тумани 37- мактаб ўқитувчиси)

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Онаси

Нуржанова Рохатжон Назаровна

1955 йил, Кўшкўпир тумани

Пенсияда

(Кўшкўпир тумани 2-сон мактабгача таълим муасасаси мудираси)

Тошкент вилояти,

Қибрай тумани,

Салар шахарчаси

Зиёкорлар кўчаси 1б,

19 хонадон

Акаси

Атамуратов Улугбек Бахтиёрович

1978 йил,
Кўшкўпир тумани

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий Банки, Пул муомаласи ва чакана операциялар Департаменти  директорининг

1-ўринбосари

Тошкент вилояти,

 Қибрай тумани,

Салар  шахарчаси

Зиёкорлар кўчаси 1б,

19 хонадон

Акаси

Отамуратов Музаффар Бахтиёрович

1979 йил, Кўшкўпир тумани

Вақтинча ишсиз

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Укаси

Отамуратов Ихтиёрбек Бахтиёрович

1985 йил, Кўшкўпир тумани

Вақтинча ишсиз

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Укаси

Атамуратов Отабек Бахтиёрович

1985 йил, Кўшкўпир тумани

Хоразм вилояти ҳокимлиги котибят мудири

Урганч шаҳри,

Ёшлик кўчаси, 30-уй,

24-хонадон

Турмуш ўртоғи

Исмаилова Нилуфар Умидовна

1983 йил, Кўшкўпир тумани

Урганч шахридаги
5-сонли мактаб ўқитувчиси

Тошкент вилояти,

Қибрай тумани,

 Салар  шахарчаси
Зиёкорлар кўчаси
1б-уй 19 хонадон

Қизи

Бахтиёрова Гавҳарой Ойбек қизи

2007 йил,

Кўшкўпир тумани

Урганч шаҳар
5-мактаби ўқувчиси

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Ўғли

Бахтиёров Ахрорбек

Ойбекович

2013 йил, Тошкент шахри, Юнусобод тумани

Гурлан тумани 6-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Ўгли

Бахтиёров Муҳаммад

Ойбекович

2018 йил,
Урганч шахри

Уй тарбиясида

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Незахос қишлоғи

Қайнотаси

Исмаилов Умид Каримович

1954 йил, Кўшкўпир тумани

Пенсияда
(Кўшкўпир тумани Халқ таълими бўлими мудири)

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Иттифоқ қишлоғи

Қайнонаси

Матёқубова Раъно Наримановна

1957 йил,

Янгиариқ тумани

Пенсияда

 (Тошкент шахар
49- мактаб ўқитувчиси)

Хоразм вилояти,

Кўшкўпир тумани,

Иттифоқ қишлоғи

 

 

Қуйидагилар туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Тизими таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ҳамда зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантириш ва тегишли таклифларни туман ҳокимига киритиш;

Вилоят хокимлигининг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

Туманни комплекс ривожлантириш дастури доирасида, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантириш ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;

Лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда уларнинг устувор йўналишлари бўйича ҳукуматнинг ривожлантириш дастурларига киритиш бўйича лойиҳаларни аниқлаш;

Саноатни, йўл-транспорт, муҳандислик-комуникациялари, уй-жой ва ижтимоий инфратузилмани, қишлоқ ва сув хўжалигини, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ривожлантириш, ахборот технологиялари ва туризмни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш;

Туман иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;  

Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамият бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат хизматлари сифатини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш;

Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

Ҳудуд инновацион фаолияти кўламини кенгайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш, кишлокларни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Чет эл инвестициялари, грантлар, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий жамғармалар вакиллари билан музокаралар олиб бориш;

Инвестицияларни, шу жумаладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;

Хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини назорат қилиш;

Илгари хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларига инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларига таклифлар ишлаб чиқиш;

Тумандаги кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш ва уларни кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини амалга ошириш;

Кичик саноат зоналарининг бош режаларини, муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

Янги кичик саноат зоналари барпо этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳудудларда сайёр учрашувлар ташкил этиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш.

Ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

тегишли ҳудудларда туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича хужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

туристлар (экскурсантлар)га ҳудуддаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ меҳанизмларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;

қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш бўйича чоралар кўриш, маданий мерос объектларида ҳалқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;

туризмни ривожлантириш бўйича масъул идора ва ташкилотларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, ҳорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали туманнинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун экскурсия ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;

юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

тегишли ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва  уларнинг фаолият юритишини таъминлаш ва бошқалар;

тасарруфидаги мутахассис ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмонийва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.

  1. Қуйидаги комиссиянинг иш фаолиятини ташкил этади:

-

   Туман миқёсида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссия;

-

   Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман маъмурий кенгаши;

-

   Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

-

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

-

Туман инвестиция бўлими;

-

 

Туман ҳокимлиги ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўлими;

 

Туман қурилиш индустрияси корхоналари;

-

Тумандаги тижорат банклари (инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш);

-

Тумандаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шоҳобчалари ва бошқалар)

 

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан