МАЪЛУМОТНОМА

2020 йил 28 февралдан:

Гурлан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

15.09.1975                                                      Хоразм вилояти, Боғот тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               ЎзЛиДеП аъзоси

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

олий                                                                1997 йил Тошкент автомобиль йўллари институти, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        муҳандис-иқтисодчи, бозор иқтисодиёти асослари

Илмий даражаси:                                         Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1997-2011 йй. - Боғот тумани давлат солиқ инспекцияси Хуқуқий шахсларни солиққа жалб қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори

2011-2014 йй. - Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Назорат тартибидаги ва қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси,

2014-2015 йй. - Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2015-2015 йй. - Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ текширувлари бўлими давлат солиқ бош инспектори-тафтишчиси

2015-2016 йй. - Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси  давлат солиқ бош инспектори

2016-2017 йй. - Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи ўринбосари, бошлиғи

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Хоразм вилояти бўлими бошлиғи

2017-2018 йй. - Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш шўъбаси бошлиғи

2018-2019 йй. - Гурлан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси

2019-2019 йй. - Гурлан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2019-2020 йй. - Гурлан тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2020 й. - ҳ.в.    - Гурлан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

 

Давлатов Улуғбек Жуманиёзовичнинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

Қариндош-лиги

Фамилияси, исми
ва отасининг исми

Туғилган йили
ва жойи

Иш жойи ва лавозими

Турар жойи

Отаси

Давлатов Жуманиёз

1942 йил
Боғот тумани

2001 йили вафот этган
(Боғот тумани 282-сонли қурилиш корхонаси ишчиси)

Онаси

Сопаева Онагул

1949 йил

Боғот тумани

2008 йили вафот этган
(мактаб ишчиси)

Опаси

Давлатова Муборак Жуманиёзовна

1967 йил
Боғот тумани

Уй бекаси

Хоразм вилояти Боғот тумани

Акаси

Давлатов Илхом Жуманиёзович

1969 йил

Боғот тумани

Вақтинча ишсиз

Боғот тумани

Опаси

Давлатова Муқаддас Жуманиёзовна

1971 йил
Боғот тумани

Хоразм вилояти Урганч шаҳар “Табассум сервис” хусусий фирмаси бош стоматолог шифокори

Янгибозор тумани

Опаси

Давлатова Каромат Жуманиёзовна

1973 йил
Боғот тумани

Мактаб ишчиси

Боғот тумани

Синглиси

Давлатова Малохат Жуманиёзовна

1977 йил
Боғот тумани

Уй бекаси

Боғот тумани

Укаси

Давлатов Хайрулла Жуманиёзович

1979 йил
Боғот тумани

Вақтинча ишсиз

Боғот тумани

Турмуш ўртоғи

Полвониёзова Фарида Хударгановна

1978 йил

Боғот тумани

Уй бекаси

Боғот тумани

Қизи

Давлатова Нурия Улуғбек қизи

1999 йил
Боғот тумани

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси

Боғот тумани

Қизи

Жуманиёзова Чаросхон Улуғбек қизи

2001 йил
Боғот тумани

Урганч давлат университети талабаси

Боғот тумани

Қизи

Жуманиёзова Гулёр Улуғбек қизи

2003 йил
Боғот тумани

Мактаб-интернати
ўқувчиси

Боғот тумани

Қизи

Жуманиёзова Ўғилой Улуғбек қизи

2005 йил

Боғот тумани

Мактаб-интернати
ўқувчиси

Боғот тумани

Ўғли

Жуманиёзов Ботиржон Улуғбек ўғли

2008 йил
Богот тумани

Мактаб ўқувчиси

Боғот тумани

Қайнотаси

Полвонов Хударган

1942 йил
Боғот тумани

1998 йили вафот этган
(фермер хўжалиги раҳбари)

Қайнонаси

Эгамбердиева Чамангул

1949 йил
Боғот тумани

Пенсияда

(жамоа хўжалиги аъзоси)

Боғот тумани

           

 

Гурлан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика ва вилоят миқёсида ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини,шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли идора ва ташкилотлар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туманкесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини,
шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни
қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, туман ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,
кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят иқтисодиёт бошкармасига киритиш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш;

Хоразм вилояти хокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

тасарруфидаги бош мутахассис ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

  1. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

  Туман ҳокими раислигида қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи туман комиссияси;

 

Такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотни қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи кенгаш;

   Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари қуйидаги комиссияларга раҳбарлик қилади;

 

      Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси;

 

      2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси.

 

       Тарифлар ва уй-жой коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар Дастури бажарилишини мониторингини олиб бориш туман комиссияси.

 

      Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қайтиб келган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш кўниктирма марказлари фаолиятини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи комиссия;

          Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

          туман статистика бўлими;

          туман ҳокимлиги молия бўлими;

          туман ғазначилик бўлинмаси;

          туман давлат солиқ инспекцияси;

          бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;

          туман бандликка кўмаклашиш маркази;

          Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази;

          суғурта компаниялари туман бўлимлари;

          Тумандаги тижорат банклари;

 

    Туман кўниктирма маркази;

 

    Туман бозорлари

 

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан