Қарздорнинг қидирувдаги “Каптива” русумли автотранспорт воситаси топилди.

Жорий йилнинг 27 феврал куни фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор И.Алимовдан ундирувчи Ҳ.Юлдашев фойдасига 33.815.610 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Алимов номида бўлган "CAPTIVA” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан 07.05.2020 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Гурлан тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Гурлан тумани ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдончасига олиб борилиши таъминланган.

Ҳозирда, Бюронинг Гурлан тумани бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорлигини бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизиати


Iyul 27, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 835 marta