ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 12 октябрь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи  сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.  

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори ижроси, Гурлан туманида “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда 2019 йил 28 ноябрдаги Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4539-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, туманда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонуни  ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 


Oktabr 12, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 797 marta