ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

         2021 йил 7 январь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги йиғирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Рахимов Бахтиёр Абдуғани ўғли, “Ўздонмаҳсулот” АЖ раисининг ўринбосари Донаев Шерали Бурханович, сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.

         Сессия ишида 2021-2023 йиллар учун Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Дастурини тасдиқлаш, Гурлан туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар ва  Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

         Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Yanvar 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 809 marta