ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

 

Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Мазкур видеоселекторда Мухтарам Президентимиз томонидан биргина, қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва бошқа тармоқларини ривожлантириш учун Давлат бюджетидан 28 триллион сўм кредит маблағларининг ажратилганлиги, шундан чорвачилик йўналишида 11 триллион сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилганлиги қайд этиб ўтилди.

Бугунги кунда дунёдаги барча давлатлар аҳолисини катта хавотирга солаётган коронавирус пандемиясини қисқа муддатда тарқалиши, натижада иқтисодиётнинг орқага кетиши ва бу эса ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини келтириб чиқараётганлигини барчамиз оммавий ахборот воситаларидан кузатиб боряпмиз.

Ҳозирги кунда дунёда, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб юқори бўлиб турган бир пайтда, гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетганлигини кузатишимиз мумкин, бу эса ўз навбатида Республикамиз бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашига олиб келиб, нарх-навони барқарор ушлаш имкониятини чегараламоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёда кузатилаётган вазият ҳамда статистик маълумотларга асосланиб, ҳурматли Президентимиз томонидан видеоселектор йиғилишида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳтарам Президентимиз, бунинг учун жойларда сектор раҳбарларига барча чораларни кўришни, амалдаги тизимни ўзгартириш, агарда раҳбарлар иш фаолиятида ўзгариш қилмас экан қиш ва баҳор ойларида жуда катта қийинчиликларнинг кузатилиши айтиб ўтилди. Шунинг учун ишларимизни аниқ ҳисоб-китоб билан ташкил қилишимиз, биринчи навбатда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилиш натижасида одамларни, айниқса, кам таъминланган аҳолини рози қила олишимиз кераклиги бугуннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда, ҳар бир шаҳар ва туманлар ҳокимларига туман аҳолисининг 2021 йил май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ҳамда пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш, ушбу маҳсулотларни қачон ва қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблари бўлиши кераклиги тўғрисида Президентимиз томонидан топшириқлар белгилаб берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманда сектор раҳбарлари билан биргаликда, 2021 йил май ойигача аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширишни белгилаб олган.

Туманнинг 145 минг 500 нафар аҳолиси учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача 6ойлик истеъмол нормаси тўғрисида тўхталиб ўтсам:

  • мол ва қўй гўшти2000 тонна (1 кишига норма 14 кг);
  • парранда гўшти1100 тонна (1 кишиганорма 7,4 кг);
  • балиқ500 тонна (1 кишига норма 3,55 кг);
  • картошка3800 тонна (1 кишига норма 26,3 кг);
  • гуруч700 тонна (1 кишига норма 4,9 кг);
  • ун5700 тонна (1 кишига норма 39,1 кг);
  • шакар800тонна (1 кишига норма 5,5кг);
  • тухум15 млн 132 мингдона (1 кишига норма 104 кг);
  • ўсимлик ёғи700 тонна (1 кишига норма 4,55 кг);
  • пиёз 500 тонна (1 кишига норма 3,35 кг);
  • сабзи 1400 тонна (1 кишига норма 9,8 кг) талаб қилинади.

Бу зарур озиқ-овқат маҳсулотларини захирасини яратиш учун барча имкониятлар етарли бўлиб, барча ҳисоб-китобларни белгилаб олган.

Сектор раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож 418 оилаларниқиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларини ҳисоб китоб қилиб олган.

Жумладан, 418 оиланинг 1 минг 817 нафар аъзоси учун 95,6 тн. картошка, 13 тн. пиёз, 34,7 тн. сабзи ҳамда 17,4 тн. гуруч маҳсулотлари талаб қилинади.

Бугунги кунга келиб бу оилаларни қиш-баҳор мавсуми учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабларни қондириш мақсадида:

- 361 оила ўзларининг дала ҳамда қўшимча томорқаларида
82 тн. картошка, 7 тн. пиёз, 28 тн. сабзи ҳамда 12,4 тн. гуруч маҳсулотлар етиштирилгани;

- 214 оилани 245 нафар аъзосини ишга жойлаштирилиши ҳисобига, ўзларининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш имонияти вужудга келди, шунингдек, бугунги кунга келиб бу оилалар ўзларига зарур бўлган сут ҳамда тухум маҳсулотларини ўзлари етиштирибгина қолмай, бу маҳсулотларни сотиш орқали қўшимча даромад олишга эриши келган.

Туманда 2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозоримизда нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги 145 минг 500 нафар аҳолини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун, жами 3 минг 782тонна (картошка 1 минг 543 тн, пиёз 773 тн, сабзи 693 тн, гуруч 773 тн)захирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, шундан маҳаллий корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жами 3минг 708 тонна(картошка 1 минг 500 тн, пиёз 760 тн, сабзи 683 тн, гуруч 765 тн)ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 74 тонна (яъни 17 тонна соғлиқни сақлаш, 56 тонна мактабгача таълим муассасалари) захирага жамғариш белгиланган.

Туманда кечки картошка кам етиштирилишини инобатга олган ҳолда, картошканинг 1279 тоннаси бошқа (Самарқанд, Тошкент) вилоят ҳисобидан захира килиниш белгиланган.

Захира қилинган картошкани деҳқон бозорида, маҳаллаларда ташкил қилинган савдо шаҳобчалари ҳамда 34 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказиб берилиши лозим.

Жамғариладиган маҳсулотларни сақлаш учун тумандаги
18 та тайёрловчи корхоналардаги мавжуд. Буларнинг 7 таси 2 минг 200 тонна замонавий совуткичли сиғимлар ҳамда 11 таси
1 минг 508 тонна оддий омборхоналарни
тўлиқ мавсумга тайёрланган.

Жорий йилнинг 20 октбярь ҳолатижами 1 490 тонна (40 %), шундан картошка 49 тонна (3%), пиёз 711 тонна (94 %), сабзи
500 тонна (73 %) ҳамда 230 тонна гуруч (30,1%) маҳсулотлари захирага жамғарилган.

Жамғарилмай қолган маҳсулотларни жорий йилнинг 1 ноябргача тўлиқ жамғариб бўлишини белгиланган.

Туманда етишмайдиган маҳсулотларни харид қилишга жами
2 млрд 2 млн сўмкредитмаблағи
ҳисобидан амалга оширилади.

Туманда чорвачиликни ривожлантириш учун 8 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу жумладан,

Гўшт йўналишида 3 та лойиҳада 1050 тонна мол ва қўй гўшти (ўтган йил шу даврга нисбатан 103,2 %);

Сут йўналишида 5 та йирик лойиҳалар амалга ошириш ҳисобига чорва моллари бош сони 1425 бош сигирдан 6690 минг тонна сут етиштириш;

Паррандачилик йўналишида 4 та лойиҳада 42 минг бош паррандага оширилади, натижада 425 тонна парранда гўшти (173%) ҳамда 48,4 млн.дона тухум (103,2 %) ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, туманда 2020-2022 йилларда Қорамолчилик бўйича 10 та лойиҳаларга умумий қиймати 17 млрд. 23 млн. сўм, шундан 100 млн. сўм банк кредити, 502 минг АҚШ доллар хорижий кредит линиялари маблағлари ўзлаштириш ҳисобига 223 бош четдан наслли қорамоллар олиб келиш натижасида 41 та янги иш ўринлари яратилади.

Йил якунига қадар туманда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича қўшимча 12 та лойиҳалар устида ишлар амалга оширилмоқда, бунда;

Гўшт йўналишида 3 та лойиҳада 1050 тонна мол ва қўй гўшти (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 %);

Сут йўналишида 5 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига чорва моллари бош сони 1425 бош сигирдан 6 минг 700 тонна сут маҳсулотлари етиштирилади;

Паррандачилик йўналишида 4 та лойиҳада паррандалар сони 42 минг бошга оширилади, натижада 425 тонна парранда гўшти (173%) ҳамда 48,4 млн.дона тухум (103,2 %) ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, тумандаасаларичилик бўйича2 та лойиҳага 1 млрд 108 млн.сўм, шундан 374 млн.сўм банк кредити ҳисобига 200 та асалари оилаларини парваришлаш ва7 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатигаушбу йўналишда 2 та лойиҳалар амалга оширилиб,200 та асалари оилалари парвариши йўлга қўйилди.

Балиқчилик бўйича26 та лойиҳага 71 млрд 466 млн.сўм, шундан 22 млрд 300 млн.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 386 гектар кўл майдонларида 94 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига25 та лойиҳада 119 гектар сунъий кўл майдонлари ташкил қилиниб, 86 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун: туманда 77 та балиқчилик хўжаликларида(1 минг 659 гектар) шу жумладан, 73 та хўжаликда 1 минг 381 гектарсунъий майдон ҳамда 4 та хўжаликда 277 гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд.

Туманда 2020 йилда 3 минг 556 тонна балиқ етиштириш мақсадида 22 млрд 300 млн.сўм бўлган 26 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Бугунги кунда 5 татадбиркорлар томонидан 10,5 гектарзамонавий иссиқхоналар ташкил қилинган.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 9 гектар иссиқхона майдонларига помидор ва бодринг экинлари экилган.

Ушбу экилган майдонлардан 1,5 минг тонна помидор ва бодринг маҳсулотларини олиш ва декабр ойидан бошлаб ички бозор ҳамда экспортга чиқариш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда қурилиши режалаштирилган 7 та лойиҳаларимизга 24 гектар учун Жайка маблағлари ҳисобидан 7,1 млн АҚШ доллари тўлиқ молиялаштирилган.

Маҳсулотларни даладан савдо растасигача етказиб бериш бўйича яратилаётган тизим, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш учун, аҳоли яшаш жойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш, ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларида етиштирилган маҳсулотларни аҳоли зич жойлашган пунктлари, савдо расталарида сотилиши ҳамда олис ҳудудларга маҳсулотларни узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилиб, ҳудудларда ташкил қилинган ярмаркаларда, савдо нуқталарида нарх-наво ошмаслиги устидан назорат ўрнатилган.

Туманимизда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан бўлган ички талабни тўлиқ қаноатлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва унинг фаровонлигини янада юксалтириш борасида ишга солинмаган катта захира ва имкониятлар мавжуд. Бу соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш учун эса таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши ҳисоботни эшитиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда долзарб эканлиги таъкидлансин.
  2. Ушбу масала юзасидан Гурлан тумани ҳокими М.Ачиловнинг олдига қўйган вазифалари юзасидан қилган тақдимотлари маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Сектор раҳбарларининг ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш маҳсулот етиштириш ҳажмини икки бараборга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш топширилсин.
  4. Гурлан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Давлатов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига, туман ҳудудида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирлари режаси ижроси устидан назорат ўрнатсинлар.
  5. Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг депутатларига:

ўзлари сайланган ҳудудларда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш бўйича депутатлик назорат ўрнатиш;

деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишига ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир масалаларни сессиялар муҳокамаси қиритиб бориш тавсия этилсин.

6.Гурлан тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Ғ.Абдуллаев)га, фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланмаётган ер эгалари билан тушунтириш ишларини олиб бориш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар.

  1. Гурлан тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишига ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир масалаларни сессиялар муҳокамаси қиритиб бориш баробарида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар.
  2. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Досимов) маҳалла фуқаролари йиғини билан биргаликда:

 - аҳоли шахсий ва дала томорқаларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида, маҳаллаларда томорқалардан 2-3 марта маҳсулот олаётган хонадонларда амалий семинарлар ташкил қилиш;

- маҳаллаларда ташкил қилинган “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва атроф мухитни мухофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ў.Эшметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Сессия раиси,
туман Кенгаши депутати                                         Ш.Худаяров


Oktabr 22, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 686 marta