ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари  У.Давлатовнинг эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ҳақидаги ахбороти

тўғрисида

 

Туманда жорий йил апрель ойида сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали 767 та саҳоват ва кўмакга муҳтож бўлган оилалар аниқланган эди.

Ушбу оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма ҳисоб рақамига 1,9 млрд сўмлик ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

Камбағал оилаларни пандемия шароитида кундалик зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб бориш учун 489 та саховатпеша тадбиркорлар томонидан ихтиёрий равишда оталиққа олиниб, мазкур оилаларга "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 2,4 млрд.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

 Жумладан, 1,5 млрд.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 22,2 млн.сўмлик дори-дормон маҳсулотлари, 21 млн.сўм нақд пул кўринишидаги ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Асосий мақсадимиз, “Темир дафтарга” тушган оилаларга фақат озиқ-овқатлар бериш эмас, уларнинг ишсиз бўлган оила аъзоларини иш билан таъминлаб, шу орқали муҳтожликдан чиқариш ҳисобланади.

767 та камбағал оилада меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар 525 нафарни ташкил қилади.

Меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини ишга жойлаштириш орқали уларнинг даромадини ошириш белгилаб олиниб, 525 нафар фуқаролардан 522 нафари, яъни 99,4 фоизи бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий йил 3 августдаги
02/1-1703-сон топшириғи бўйича “темир дафтар”дан чиқариладиган ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир маҳаллага ишчи гуруҳи бириктириб маҳаллада ташкил қилинган жамоат кенгашлари билан биргаликда ҳар бир хонадоннинг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Шунга асосан жорий йилнинг 31 июль кунига бандлиги таъминланган, доимий даромад манбаи яратилган 297 та оилани Халқ депутатлари туман кенгаши қарори ва оила бошлиқларининг шахсий мурожаатига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди ҳамда уларнинг ўрнига ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган янгидан қўшиладиган 226 та оилаларда 919 нафар фуқаролар рўйхатини шакллантириб олинди.

Натижада туманда 696 та камбағал ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бўлиб, оила аъзолари 2893 нафарни ташкил қилади.

Темир дафтардаги 696 та камбағал ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги
ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ 636,5 млн.сўм маблағлар жон бошига 220 минг сўмдан ҳар бир камбағал фуқароларга берилиши таъминланди.

Жорий йил сентябрь ойида 696 та оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган барча болаларига, 500 минг сўмдан жами 413 млн.сўм пул маблағлари ажратилди.

Ушбу аниқланган камбағал ва эҳтиёжманд 696 та оилаларнинг
ишсиз бўлган 109 нафар аъзоларидан 82 нафарини расмий иш билан бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, ишлаш қобилиятига эга бўлмаган 69 та хонадонга ҳомийлик ҳисобидан 40,1 млн.сўмлик, хусусан, 22 та хонадонга 1 бошдан 22 та қўй, 45 хонадонга 25 бошдан жами 550 бош парранда, 25 та хонадонга 10 бошдан жами 250 бош курка берилди.

Шунингдек, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 50 та камбағал хонадонларга 50 та қорамоллар етказиб берилди.

Хомийлик ҳисобига 100 та хонадонга 30 тонна қўмир берилди,
8 та хонадонларга иссиқхона қуриб берилди яна 20 та хонадонга иссиқхона қуриш ишлари амалга оширилади.

Имтиёзли кредитлар ҳамда хомийлик асосида 157 та хонадонларга ихчам иссиқхоналар қуриб берилди.

Оилавий тадбиркорлик йўналиши ва ҳунармандчилик йўналишида жами 42 та оилаларга 270 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шунингдек, Боғишамол маҳалласи Камалак кўчаси 5а-уйда яшовчи Ситмуратова Зулфия томонидан фарзанди Каримов Жамолбекнинг “Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми”да ўқиши учун контракт пулини тўлаб бериш бўйича мурожаат қилган.

Туманда камбағал оила аъзоларини ишга жойлаштирилиши, қўшимча даромад олиш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан ер майдони ажратиб берилиши, ҳомийлик ҳисобига қорамол, қўй, парранда берилиши ҳамда томорқа майдонларига иссиқхонлар қуриб берилиши ҳисобига жами 163 та, жумладан
1-сектор туман ҳокими ҳудудида 60 та, 2-сектор туман прокурори  ҳудудида
57 та, 3-сектор ички ишлар бошлиғи ҳудудида 4 та ва
4-сектор давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳудудида 42 та оилалар томонидан бугунги кундаги ойлик даромадлари хонадоннинг эҳтиёжлари учун етарли бўлганлиги сабабли оила бошлиқлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор раҳбарлари номига “Темир дафтар”даги камбағаллар рўйхатидан чиқариш бўйича ихтиёрий равишда аризалар тақдим қилинган.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳамда уларни бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Маҳаллалардаги ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра хамда эхтиёжманд оила аъзоларини доимий иш билан таъминлаб ўз иқтисодини тиклаб олганликларини, темир дафтардан чиқаришларини сўраб ёзган аризаларини инобатга олган холда 1-иловага мувофиқ қамбағаллар рўйхатидан чиқариш бўйича таклифи маъқуллансин.
  3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман тижорат банклари (Б.Бекчанов, С.Ражапов)га:

- кредит фоизини марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ажратиш ёки тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бериладиган компенсация даражасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасигача пасайтириш;

- тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш ва иш фаолиятини янги бошлаган бизнес субъектларининг энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача бўлган кредитлари учун 100 фоиз кафиллик бериш тартибини тадбиқ қилиш юзасидан таклифлар киритсин.

  1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га,

- карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича туман ҳокимлигига таклифлар киритсин.

- “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаёган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрсин.

- инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати тўғрисида.

- Боғишамол маҳалласи Камалак кўчаси 5а-уйда яшовчи Ситмуратова Зулфия томонидан фарзанди Каримов Жамолбекнинг “Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми”да ўқиши учун 2 106 000 (икки миллион бир юз олти минг) сўм контракт пули “Саховат ва кўмак” жамғармасида ҳомийлар томонидан шакллантирилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилсин.

- Эсабий маҳалласида яшовчи Тангрибергановнинг Азимнинг яшаши учун уй-жойи йўқлиги сабабли, жой ўрни олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатига асосан, аукцион савдоси учун тўланиши лозим бўлган 30,0 млн сўм пул маблағларининг 10 миллион сўми ҳомийлар томонидан тўлаб берилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосари (Р.Досимов)га

- туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали камбағаллик ва ишсизлик даражасини камайтириш

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Гурлан тумани

Кенгаши депутати, сессия раиси                                                Ш.Худаяров


Dekabr 27, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 718 marta