ГУРЛАН ТУМАНИДАН 3 НАФАР ҚИЗ ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

 “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган мезонларга асосан Гурлан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тавсиянома берилган 3 нафар қизларимиз ўтказилган тести синовларида юқори балл тўплаб, олий таълим муассасаларига давлат гранти  асосида ўқишга қабул қилиндилар.  

Хусусан, Мадаминова Мафтуна Жавлонбек қизи Тошкент Давлат Жаҳон тиллари Университети, Ботирова Дилноза Ҳамиджон қизи Урганч давлат университети, Наримматова Ирода Атажан қизи Нукус шаҳридаги Ажиниёз номидаги  педагогика институтига  давлат гранти  асосида талабаликка қабул қилиндилар. 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Oktabr 19, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 904 marta