ГУРЛАН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИНИ МУНОСИБ НОМЗОДЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИШ МАҚСАДИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентиҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Гурлан тумани ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси:

  • Олий маълумотли иқтисодчи.
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
  • Давлат тилида иш юрита олиши.
  • компьютер техникаси билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши
  • мутахассислиги бўйича камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиши

Гурлан туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби:

  • олий юридик маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
  • Давлат тилида иш юрита олиши.
  • мутахассислиги бўйича камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиши

Иш шароитлари:

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.

Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача

 

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Эътибор беринг!

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

 

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 21 октябридан – 4 ноябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичлардаўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимлигининг расмий сайти
http://gurlan.uz/ ҳамда (62) 365-15-73  телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

 


Oktabr 22, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1999 marta