ФАРЗАНД ЭНДИ ОНАСИ БАҒРИДА УЛҒАЯДИ

Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлим иш юритувида ФИБ Шовот туманлараро судининг 2021 йил 20 апрелдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган О.С ни отаси Б.А нинг қарамоғидан онаси М.М.нинг тарбиясига ҳамда ушбу суднинг 2021 йил21 апрелдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган Ш.Д ни А.Д ва А.В ларнинг тарбиясидан онаси Д.Юнинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Жавобгарлар томонидан ўзига белгиланган муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, вояга етмаган фарзандлар оналари тарбиясига олиб берилди.

 

МИБ Гурлан туман бўлими


Iyul 23, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 643 marta