Амин Вафоев номи Хоразмдагина эмас балким бутун Республикамизга таниш. Саксон ёшдан ошиб қолган бўлсаларда ҳали 50-60 ёшлик қувватга эга бу инсон, умринг 50 йилини турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бориб, вилоят халқ хўжалигини ривожлантиришга сарфлади.1936 йили Гурлан туманида таваллуд топган Амин Вафоев мактабни томомлагач,отасининг тавсияси билан Хоразмдаги сув хўжалиги техникумига ўқишга киради.

Техникумни тугатган Аминбойни ўша даврда янги очилган Амударё дамбаларини сақлаш бўйича тузилган ташкилотга 19 ёшида  раҳбар этиб тайинлашади.1955-1956 йиллари Амударёни жиловлаш жуда қийин кечган.Чунки дарё жуда ўжар, тўлиб тошиб, пишқириб оқарди.1958 йили Амударёдан бир секундига 12 минг куб сув ўтиб турган.У пайтлари Туямўйин сув омбори йўқ.Хатто Қораколпоғистоннинг Беруний (Шаббос) ва Хоразмнинг Чолиш пасёлкаларинини сув босгани тарихдан маълум.Ўша даврларда Амин Вафоевни жуда қаттиқ ишлашига тўғри келган.Ёш навқирон йигит эмасми жонини жабборга бериб астойдил қилган ҳизматлари уни элга, раҳбарларга танитди.

Амин Вафоев Амударё қирғоқларини дамбалаш вилоятни сув босиш –дегиш уриб кетишидан сақлаш учун энг хавфли зоналарга туриб тупроқ уюиш,шағал ва қопларда тупроқ билан дамбалаш ишларини олиб боришга бош- қош бўлди.Амударё пишқириб оққан ўша йиллари унинг қирғоғига бориш жуда хавфли эди.Чунки дегиш олганида салкам 50-100 метр балки ундан ҳам чоғроқ  майдонни  дарёга қўшиб олиб кетарди.Ишлаб турган тракторлар борми, экскаваторлар борми барини дегиш олиб кетарди.

-Бир куни,-деб эслайди ўша даврларни Амин ака хотиралаб.Биз ишлаб турган худудга дегиш яқинлашаётганини сездим.Тракторчига,туш кабинадан, қоч деб қичқирдим.Тракторчи кабинадан тушиб биз томон югуриб келарди. У биз томонга югириб келгунча дегиш каттагина майдонни дарёга қўшиб олиб кетмоқда эди.Ер ўпирилиб, дарё қирғоғида ўсиб турган дарахт борми,харсанг борми барини юходек ютарди.Трактор аллақачон дарёнинг ичида юмаланиб борар,такторчи ачиниб қадрдон “дўст”ини қутқаролмаганидан афсус чекиб,орқасига бир қайрилиб қараган ҳам эдики, дегиш уни ҳам домига тортди.Қўлингни узат деб бақирдим. Афсус улгира олмай қолдик.Дегиш энди иккаламизни ҳам олиб кетди.Бўтало лой ва сув аралаш иккаламиз гоҳ сувга ботиб, гоҳ юзага чиқиб дарёнинг ичида оқиб борар эдик.Ўлдим деб ўйладим.Икки юз, уч юз метрлар шу зайлда оқдик.Бир пайт дарё оқизиб келган катта дарахт бизнинг жонимизга ора кирди.Дарахт устига тирмашиб чиқиб жон сақладик.Кейин бизни қутқаришди.

Йигирма ёшда Амин Вафоев “Маданият” колхозида партия комитасининг котиби бўлиб ишлади.Кейин уни Тошкендаги Олий партия мактабига ўқишга юборишди.1965 йили олий партия мактабини томомлаб келгач уни         партия давлат назорати комитети идорасига раҳбар, Гурлан тумани партия ижроия комитети раиси ва бошқа раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борди.

1972 йили Тошкентга ўша даврдаги Республика раҳбари Шароф Рашидов ҳузурига тасдиқдан ўтиш учун боради. Шунда Шароф аканинг айтган бир оғиз сўзи ҳали ҳамон ёдимда,- дейди Амин ака:

 -Ука сизга бир маслаҳатим бор.Ҳамма вақт холол, пок бўлинг,Инсофли бўлинг.Агар мана шу ўгитларимга қулоқ солсангиз .Ҳеч қачон ишсиз, уйсиз қолмайсиз,- деган эди.

Гурлан туманида ижроия кўмита раиси вазифасида саккиз йил ишлагач, Амин акани “Коммуна” хўжалигига раис этиб тайинлашади.”Коммуна”да 12 йил ишлайди.Вилоятда энг катта хўжаликлар сирасига кирувачи”Коммуна”ни ҳақиқий намунага айлантиради.Собиқ Иттифоқ тарқалиб мустақиллик даври бошлангач, хўжаликнинг номини “Намуна ”деб ўзгартиришади.

-Мен  умрим давомида 50 йилча ишлаган бўлсам 12 йил колхозга раис бўлиб ишлаган даврим хаётимнинг энг мазмунли даври деб биламан,-дейди Аминбой ака тўлқинланиб.

Мустақиллик бошланган илк кунлари эди.Амин акани вилоят хокими (ўша даврдаги хоким  Маркс Жуманиёзов) ҳузурига чақирди.

-Аминбой сени Гурланга хоким этиб қўйсам нима дейсан?Тажрибанг бор,-деди Маркс ака Аминбойни эгнига қўлини қўйиб.

-Ёшулли “Намуна”да хам бинойидек ишлаб юрибманғўй,- деди Амин ака сал эйин босмай Гурлан шевасида.

-Биламан ишлаб юрганингни “Коммуна”ни ҳақиқий “Намуна”га айлантирдинг энди туманни кўтариб берасан,-деб хоким гапини чўрт кесиб.

Шундай килиб Амин Вафоев 56 ёшида туманга хоким этиб тайинлашди.Мустакилликнинг илк кунлари қийинчилик йиллари.Амин Вафоев енг шимариб ишга киришди.Туманни иқтисодини кўтаришда  бор раҳбарлик салоҳиятини ишга солди.

1500 нафар ишчини иш билан таъминлаб келаётган Гурлан текстел комбинатинии қуриш ҳам ўша даврларга тўғри келди.Комбинат қурилиши зарбдор қурилиш деб эълон қилинди.Бино қурилишига бутун Гурлан аҳолиси ҳашарга чиқди. Бунда албатда раҳбарнинг салоҳияти, тажрибаси қўл келди.Йил 365 кун ҳар куни 150 килограм гурунч,50 килограмм гўшт солиб ҳашарчиларни иссиқ овқат билан  таъминлаб туришди.Амин Вафоев туманга раҳбарлик қилган йиллари ҳар йили давлатга пахта ва ғалла сотиш режалари ошириб бажариб, иқтисодий ўсиши яхшиланди.

Туманга 6 йил хокимлик қилгач нафақага чиққан Амин Вафоевни икки ой дам олар олмас “Қиличбой”каналининг бошқармасига раҳбар этиб тайинлашди.У ерда  8 йил фаолият олиб бориб 70 ёшида дам олишга чиқди.

Амин Вафоевнинг 50 йиллик килган самарли меҳнатларини давлатимиз муносиб тақдирлади.Унинг кўксини давлатимизнинг орден медаллари безаб турибди.

Болтабой Матқурбонов,

“Qishloq hayoti” мухбири.

 

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан