“Чинобод”да газ тармоғи ярим километр кенгайди

         Арзон кўп квартирали уйлар замонавий турмушнинг барча қулайликларини ўзида мужассам этиши билан биргаликда шаҳарларимиз кўркига кўрк қўшмоқда. Шу боис бундай биноларни қуришга эътибор йил сайин ошмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли  Фармони бу борадаги ишларни янада жонлантиришга хизмат қилади.

      Ушбу қарор ижросини таъминлашда газ таъминоти тизими корхоналари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.  Чунончи, “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан  28 та кўп қаватли уйларни табиий газ тармоғига улаш бўйича қарийб 3 километр газ тармоғи тортиш  ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунгача 2,3 километрдан зиёд газ қувури тортилиб режа 80 фоизга бажарилди. Хусусан, Гурлан туманидаги “Чинобод” маҳалласида  қарийб ярим километр газ тармоғи бунёд этилиши натижасида жами 120 та хонадонлик 5 та кўп қаватли уйга газ тармоғи тортилди.

       -Газ тармоғини тортиш қурилиш ташкилотлари иши натижаларига бевосита боғлиқ, -дейди биз билан суҳбатда “Hududgaz Xorazm”  газ таъминоти филиали  Қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Хуршид Жуманазаров. – Газ тармоғига уланиши режалаштирилган бир нечта кўп қаватли уйларда айни кунларда қурилиш ишлари якунига етмаганлиги сабабли уларга газ қувурларини тортишнинг имкони йўқ.

“Hududgaz Xorazm”  газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Oktabr 19, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 868 marta