Жорий йилнинг 17 август куни туман қишлоқ хўжалиги бўлимида 2021 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун хўжаликлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади. Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжалик ва ташкилотлар раҳбарлари қўйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган тендер комиссиясига 15 августигача тақдим қилишлари сўралади.

1. Танлов Комиссиясига ариза.

2. Хўжаликнинг ер унимдорлиги тўғрисида туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг маълумотномаси.

3. Хўжаликнинг сув таъминоти, ернинг шурланиш даражаси тўғрисида туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Ирригация тизими ҳамда мелиорация бўлими томонидан маълумотнома.

4. Хўжалик раҳбарининг маълумоти ва мутахассислиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган хужжат нусхаси.

5. Хўжаликдаги техника воситларининг техник паспортларидан кўчирма.

6. Мехнат дафатарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.

7. Фермер хўжалгининг ҳисоб варақасидаги мажбуриятлардан озод мавжуд пул маблағи ёки мол-мулкнинг бахоси ва унга эгалик хуқуқини тасдиқловчи хужжат.

8. Туман статистика бўлимидан сўнги 3 йил давомида ғалла сотиш бўйича шартномаларининг бажарилиш тўғрисидаги маълумоти.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 15 августдан тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 36-51-6-87 телефон рақамига мурожаат қилишингиз сўралади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан