Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Эшимжирон маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалда қилинаётган ишлар

Мамлакатимиз аҳолисининг салкам ярми қишлоқ ҳудудларида яшаб келаётганлиги ҳамда уларнинг фидокорона меҳнати, деҳқон, фермер, чорвадор ва миришкорларнинг сайҳаракатлари натижасида дастурхонимиз мўл-кўллиги таoминланаётганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ" дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда шу юзадан вилоят ҳокимининг 141қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан тумани ҳокимининг 2018 йил 4 апрелдаги 1088-сонли қарори қабул қилиниб, жорий йилда тумандаги "Гулистон" ва "Эшимжирон" ҳудудларининг иккита маҳалласида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш белгилаб берилди. Мазкур қарор билан туман штаблари ташкил этилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди.

Айни шу кунларда "Эшимжирон" маҳалласида кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалладаги 512 та хонадоннинг ижтимоиймаoнавий муҳити ўрганилиб, режалаштирилган ишлар бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.

Дастурни бажариш бошлангандан буён ўтган қисқа муддат ичида маҳалла ҳудудида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари рўёбга чиқарилди. Кузатишлар давомида 123 та ноқонуний қурилмалар мавжудлиги аниқланиб, ҳозиргача уларнинг 120 таси бузиб ташланди. 327 та уйнинг фасад қисми сифатли қилиб таъмирланди. 46 та уйнинг том қисми шифер билан ёпилди.

Маҳалладаги мавжуд уйларнинг ён-атрофлари ва 7 та кўчанинг барчасида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Кўчалар йўлларини таъмирлаш учун шағал тош тўшаш ишлари бошлаб юборилди. "Шифокорлар" кўчасидаги 1,2 километр масофадаги йўлга шағал тош ётқизилди. "Эшимжирон" кўчасидаги носоз аҳволга келиб қолган кўприк тўлиқ таъмирланди. 6,2 километр узунликдаги кўчалар бўйлаб сув қувурлари тортилди. Аҳолига қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 318 минг дона пишган ғишт етказиб берилди. Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 55 та газ баллонлари тарқатилди.

Аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш учун 2,7 километрлик узунликдаги ҳаво линиясини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача унинг 1,4 километрида ишлар тўлиқ бажарилди. Ҳаво линиялари учун 55 та янги таянч устунлари ўрнатилди. Ҳозиргача 1 та трансформатор янгидан ўрнатилиб, 5 таси қайтадан таъмирланди.

 

Эшимжирон маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалда қилинаётган ишлар
Эшимжирон маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалда қилинаётган ишлар
Эшимжирон маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалда қилинаётган ишлар


O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter