Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭҲТИБОРДА

1 июнь— Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманимиз мар-казидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истиро-ҳат боғида болажонларнинг фаол иштирокида ранг-ба-ранг мусиқали тадбирлар, тур-ли мусобақалар ўтказилди. Шу куни эрталабданоқ истироҳат боғида янграган карнай-сурнай наволари барчани байрамга чорлади. Байрамона безатилган бу кўркам маскан туман маркази ва қишлоқлардан ташриф буюрган ўғил-қизлар, мактабгача таҳлим муассасалари тарбияланувчилари, уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари билан гавжум бўлди. 

Соат 10.00да боғга кираверишдаги саҳнда асосий байрам тадбирлари бошланди. Туман ҳокими Қ. Мадраҳимов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлади ҳамда мамлакатимизда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таҳлим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Ёшларга таҳлим-тарбия беришда яхши натижаларга эришаётган умумий ўрта таҳлим мактаблари ва мактабгача таҳлим муассасалари жамоалари, ўқиш ва спорт соҳаларида муваффақият-ларни қўлга киритаётган ўқувчилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг саҳнага жаж-жи кичкинтойлар чиқиб келдилар. Улар ижросидаги куй қўшиқлар, рақслар барчада илиқ таассурот қолдирди. Ёш спорт усталарининг кўргазмали чиқишлари ҳам кўпч-ликка манзур бўлди. Айниқса, моҳир каратэчи ўғил-қизларнинг машқлар давомида кўрсатган ажойиб усуллари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Истироҳат боғидаги байрам тадбирлари кечгача давом этди. Шу куни болажонлар мириқиб ҳордиқ чиқардилар, турли қизиқарли томошаларни кўриб хурсанд бўлдилар.


ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭҲТИБОРДА
ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭҲТИБОРДА
ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭҲТИБОРДА
O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter