Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Депутат билан юзма-юз

Гурлан маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ЎзМТДП Гурлан туман Кенгаши томонидан "Депутат билан юзма-юз" очиқ мулоқоти ўтказилди. Унда коллеж ўқитувчилари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда иштирок қилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати К.СобироваЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда парламентга тақдим этган мурожаатномаси хусусида тўхталиб, у мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий тарихида том маҳнода янги воқелик бўлгани, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, сенатор ва депутатлар ўрни ва роли, фаолияти яна бир бор танқидий таҳлил қилингани ва қонунчилик борасидаги ташаббуслари ҳамда қонун ижодкорлигида маҳаллий Кенгашлар депутатларини фаол, ташаббускор ва масҳулиятли бўлишга чақирганлигини айтиб, бу борада тушунтиришлар бериб ўтди.

Депутат К.Собирова аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш бўйича самимий суҳбатлашди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар, жумладан уй-жой масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ташкил қилинган туман комиссияси хулосасига асосан уй-жой билан таҳминланиши, иш билан таҳминлаш масаласи бўйича туман Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиниши ва тумандаги бўш иш ўринлари билан таништирилиши, моддий ёрдам тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 апрелдаги 44-сонли қарори Низоми талабларига мувофиқ кам таҳминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ва нафақа пули тайинланиши ва тўланиш тартиби, табиий газ таъминотида иситиш қозонларини намунавий типдагиларига алмаштирилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 январдаги 22-сонли "Тежамкор, замонавий иситиш қозонларига ал-маштириш тўғрисида"ги қарорига асосан аҳоли яшаш жойларида маҳнавий эскирган, қўлбола ясалган, ностандарт, ҳозирги замон талабларига жавоб бермайдиган иситиш қозонларини янги типдаги замонавий ва тежамкор иситиш қозонларига алмаштирилиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари тарқатилаётганлиги ва хатловдан ўтказилаётганлиги тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан батафсил маҳлумотлар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

 


O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter