Сайт ҳаритаси | Давлат рамзлари | Форум
Мобил версия

Мурувват тадбири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таҳминлаш мақсадида туман хотин-қизлар қўмитаси, вилоят "Тадбиркор аёл" бўлими, Гурлан шаҳарчасидаги "Янгибоғ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган мурувват тадбири бўлиб ўтди. Маҳалланинг ёш тадбиркори Шоҳноза Эримматова хонадонида ўтказилган тадбирга маҳаллада яшовчи ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизлар таклиф қилиндилар. Тадбиркор томонидан улар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди ва қимматбаҳо совғалар топши-рилди. Мурувват тадбирида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Хайтиметова, вилоят "Тадбиркор аёл" бўлими раҳбари Д. Атаевалар иштирок этишиб, йиғилганларни байрам билан табрикладилар ҳамда мамлакатимизда хотинқизларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида, аёллар тадбир-корлигини ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тадбир иштирок-чилари маҳалладаги Г.Нурметова ва Н. Юлдашевалар хо-надонларига ташриф буюришиб, уларга байрам совғаларини тарқатдилар.


O'xshash yangiliklar:
2013-2015 © Гурлан тумани ҳокимлиги. Сайт Вилоят компютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Барча ҳуқуқлар химояланган.

Flag Counter